ҲИСОБОТ-КОНФЕРЕНЦИЯ Халқ фикрига таянган адашмайди

/
Жорий йилги сайловларда муваффақиятли иштирок этиш, партиядан кўрсатилган номзодлар сайловчиларнинг кўпчилик овозига эга бўлиши Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча бўғиндаги тузилмалари, айниқса, партия депутатлари томонидан сайловлар оралиғида амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларга ҳам узвий боғлиқдир. Айни кунларда ўтказилаётган ҳудудий партия ташкилотларининг ҳисобот-конференцияларида шу мавзуда танқидий-таҳлилий жиҳатдан сўз юритилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.
 
Фарўона. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференциясида жорий йилги сайловларга тайёргарлик ҳамда 2015-2019 йилларда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар муҳокама этилди.  
— Ҳисобот даврида  ҳудудда партиянинг ишчи гуруҳлари томонидан 1038 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 306 та хўжалик юритувчи субъектларда ўрганишлар олиб борилди, 18700 дан зиёд хонадонларда бўлиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммолар аниқланди, — деди вилоят партия кенгаши раиси Шерзод Каримов. — Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан келиб тушган 2874 та мурожаат юзасидан мутасадди ташкилотларга 732 та депутатлик сўрови юборилди. Шундан 721 та масала  ижобий ҳал этилди, Шунингдек, 250 дан ортиқ мурожаатлар мутасадди органларни жалб этиш, 130 га яқин мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ўз ечимини топди.
Барча шаҳар, туманлар партия кенгашларида ташкил этилган “Адолат” қабулхоналарига ўтган уч йил давомида вилоятимиз бўйича 520 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 490 таси ижобий ҳал этилди. Пар­тиямизнинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида эса 23  нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.  
Партия депутатлари ташаббуси билан маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари сессия­ларида мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари жами 29 маротаба эшитилди. Халқ депутатлари шаҳар, туманлар Кенгашлари сессияларида сафдошларимиз долзарб муаммолар юзасидан 38 та, доимий комиссиялари мажлисларида 38  та масала кўриб чиқилишига эришдилар.
Аммо халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлари томонидан сессияга киритилган масалалар сони бармоқ билан санарли эканини қандай изоҳлаш мумкин?! Ваҳоланки, улар туман, шаҳар кенгашларидаги сафдош депутатларга ибрат кўрсатиши лозим эди.
Анжуманда қайд этилганидек, партия лойи­ҳалари ижросига қаратилган саъй-ҳаракатларимиз фуқароларда бизга хайрихоҳликни кучайтирмоқда. Лекин бу борада сусткашликка йўл қўйган ташкилотларимиз ҳам йўқ эмас.
Жорий йилдаги сайловларда муносиб иштирок этиш учун олдинги сайлов кампанияларидаги фаолиятимиздан танқидий хулосалар чиқариш зарур. Авваллари айрим жойларда муносиб номзодларни  танлаш ва саралашга эътиборсизлик билан ёндашилгани, ўз навбатида, номзодларнинг ҳам сайловчилар билан учрашувлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги кузатилган. Бу ҳолат сайлов натижаларига ҳам салбий таъсир кўрсатган эди.
Эндиликда бундай камчиликларни такрорламаслик, берилган ваколатлардан унумли фойдаланиш, ҳар бир ҳокимият вакиллик органида камида битта депутатлик гуруҳи тузишга эришиш шарт.
Конференцияда ҳисобот даврида ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги билан самарали натижаларга эришган  вилоят ва шаҳар, туман Кенгаши депутатлари  партия томонидан тақдирланди.
 
Бухоро. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясида ўтган даврда ҳудудий партия ташкилотининг Сайловолди дастуримиз ижросини таъминлашдаги фаолияти, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2015-2019 йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи муҳокама этилди.
Вилоят партия кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ўз маърузасида ҳудудда партия ташкилотлари томонидан беш йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида танқидий-таҳлилий жиҳатдан ёндашиб, сўз юритди.
— Эришилган ютуқлар ҳудудда партия­га ишончни мустаҳкамласа, камчилик ва сусткашликлар унинг ишига салбий таъсир қилади, — деди М.Ҳамидов. — Шу маънода Пешкў, Қоровулбозор, ўиждувон, Бухоро туманлари партия кенгашлари ўз ишида бир қатор камчиликларга йўл қўйиб, ҳар бир вазифага лозим даражада масъулият билан ёндашмаганлиги кўзга ташланади. Депутатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу борада ҳам имкониятлардан етарлича фойдаландик, деб бўлмайди. Эл дардини юрагидан кечириб ишлаётган депутатлар бор, аммо баъзи депутатлар масъулиятни ҳис этмаганлиги уларнинг фаолиятсизлигида яққол кўриниб турибди. Ушбу масалада қуйи партия ташкилотлари раҳбарларидан ҳам хатолик ўтди, десак янглишмаймиз. Чунки сайловчилар олдида берган ваъдасини бажармайдиган, ваколатларга муносиб равишда электорат манфаатларига эътибор қилмаган депутатларга ўз вақтида қонуний чора кўришга лоқайд қарамаслик керак эди. Булардан тўғри хулоса чиқаришимиз шарт. 
Ҳисобот даврида Шофиркон, Вобкент, Когон туманлари ва Когон шаҳар кенгашларида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди. Партия ходимлари ҳамда депутатлар фуқаролар билан ишлашда ҳар бир муаммонинг аниқ ечимига эътибор қаратиб, ўрганишлар асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияси ва доимий комиссияларига масалалар киритганлиги анжуманда эътироф этилди.
— Одамларнинг дардини тингласангиз, муаммолар ечимига йўл-йўриқ топилади. Фуқаролар ижтимоий ҳаётга бефарқ эмас, уларнинг ўз сўзи, таклифлари бор. У ёки бу масалада бизга мурожаат қилган фуқаро, демак, шу муаммонинг ичида яшайди, биз билан фикрлашади. Очиқ мулоқотларда ўртага ташланган муаммоларни ҳал этишда аҳолининг фикрига таяниб иш кўрганимиз панд берган эмас. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошди, деганимизда биз шу ижобий жиҳатларни ҳам назарда тутамиз, дейди халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодира Холова.  
Конференция ишида бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди ҳамда Ўзбекис­тон “Адолат” СДПнинг навбатдаги Қурултойига делегатлар сайланди.
 
Сирдарё. Гулистон шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгашининг VIII сайловолди ҳисобот-конференцияси ўтказилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, шаҳар, туман партия кенгашлари конференцияларида сайланган делегатлар, фаоллар, “Аёллар ва Ёшлар қаноти”  ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Анжуманда сўзга чиққан вилоят партия кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева ташкилотнинг беш йиллик фаолиятига доир бир қатор рақамларни келтириб ўтди.
— Ютуқ ва камчиликларимиз рақамларда ҳам акс этмоқда, — деди Д.Абдуллаева. — Аммо муҳими, шаҳар ва қишлоқларимиз аҳолисини ўйлантираётган муаммоларни кўпроқ ҳал этиш, юртдошларимизда партия ғояларининг ҳаётий ва халқчил эканига қатъий ишонч ҳосил қилиш, вилоятда партиямизнинг сиёсий куч сифатида обрўсини мустаҳкамлашдир.
Жорий йилги сайловлар муносабати билан олдимизда масъулиятли ташкилий-партиявий вазифалар турибди. Аввало, фаолиятга танқидий ёндашиб, таҳлиллардан аниқ хулосалар чиқариб иш кўришимиз зарур. Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар, янги меъёрлар сиёсий партияларнинг фаол ишлаши, тенг ва соғлом рақобат асосида депутатлик ўринлари учун кураш олиб боришида имкониятларни кенгайтирди. Сайловларда яхши натижаларга эришиш ўз салоҳиятимизга, ҳар бир ҳудудда фуқаролар ишончини қозониб, партиямиз ғояларига халқни эргаштира олишимизга боғлиқдир. 
Ҳисобот-конференциясида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг навбатдаги Қурултойида иштирок этиш учун делегатлар сайланди ва муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
Наманганвилоят партия кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференциясида мазкур ташкилотнинг ҳисобот даврида дастурий вазифаларимиз ижросига доир фаолияти атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раиси Исроил Жўраев ўз маърузасида кейинги уч йилда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, сиёсий соҳада ҳам катта ўзгаришлар рўй берганини қайд этди.
— Бугунги кунда вилоятда 536 БПТга бирлашган 28600 нафардан зиёд сафдошларимиз партиямизнинг ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилишда, Сайловолди дастурида қўйилган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатмоқдалар, — деди И.Жўраев. — Ўзбекистон “Адолат” cоциал-демократик партияси вилоят ташкилоти ўз фаолиятини янги талаблар асосида ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. Ҳисобот даврида электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини оширишга ҳаракат қилдик. Жумладан, 2018-2019 йилларда вилоят партия кенгаши тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 260 та мурожаат келган бўлиб, уларнинг 176 таси партия депутатлари томонидан тегишли ижро органларига депутатлик сўровлари чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 74 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. 10 та мурожаат айни вақт­да ижро жараёнида бўлиб, улар устидан депутатлик назорати ўрнатилган.
Партиямиз лойиҳалари доирасидаги амалий ишлар фуқароларда илиқ муносабат уйғотмоқда. Хусусан, “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни партия депутатлари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳлар жами 1490 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 15492 та хонадонларга ва 819 та ижтимоий ташкилотларга ташриф буюрди. Шу орқали аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганиб, ижобий ечим топишда кўмаклашилди. Юзма-юз мулоқотлар жараёнида тушган 2916 та мурожаат  юзасидан  тегишли ташкилотлар мутасаддиларига 192 та депутатлик сўрови чиқарилиб, муаммолар ҳал этилди.  468  фуқарога эса  мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат  берилди.
Шунингдек, партиянинг янги лойиҳаларидан бири бўлган  “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг 9 ойи давомида бир қатор ишлар  амалга оширилди. Натижада 189 нафар тайинли бир машғулотга эга бўлмаган кишилар ишга жойлашди. Аммо ҳамма ерда ҳам бу борада яхши кўрсаткичларга эришилгани йўқ. Мазкур лойиҳа доирасидаги ишларни Наманган, Норин, Чуст, Янгиқўрғон, Поп  туманлари партия кенгашлари ҳам тўғри ташкил этганида натижалар янада салмоқли бўлар эди.
Анжуманда сўзга чиққан партия фаолларидан Рустамжон Хўжамбердиев, Содиқжон Аҳмедов, Саидолим Абдураҳмонов, халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари Дилбар Асқарова ва бошқалар эришилган ютуқлар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам сўз юритдилар.
Шу билан бирга, жорий йилги сайловларда муносиб иштирок этиш ҳақида сўз кетар экан,  аввалги сайловдаги натижаларни танқидий таҳлил этиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Маълумки, 2014 йилда Наманган вилоят партия ташкилоти кўрсатган номзодлардан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига икки нафар, халқ депутатлари вилоят  Кенгашига — 8, шаҳар ва туманлар Кенгашларига 48 нафари депутат қилиб сайланган эди. Бўшаб қолган депутатлик ўринларига эса партия номзодларидан икки нафари сайланган.
Албатта, бу натижалар бизни қониқтира олмайди. Айрим жойларда муносиб номзодлар кўрсатилмаганлиги, уларни саралашга эътиборсиз ёндашув шаклланганлиги, сайловларда ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотлари раислари ўз номзодини тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органларига илгари сурмаганлиги салбий аҳамият касб этганлиги эндиликда ҳеч кимга сир эмас.
Қолаверса, сайловларни юқори даражада ташкил этиш юзасидан партия кадрлари учун мақсадли ўқув етарли даражада олиб борилмаганлиги, кадрлар қўнимсизлиги, қатор сайлов участкалари партиядан кузатувчи ва ваколатли вакил билан таъминланмаганлиги, номзодларимиз ҳам тарғибот тадбирларини кам ташкил этганлиги муваффақиятга эриша олмаганимизга сабаб бўлди.
Жорий йилнинг декабрь ойида  бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бундай камчиликларга йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Яқинда кузатувчилар ва ваколатли вакиллар ўқуви ташкил этилди. Сайловолди кампаниясини ташкил этиш учун  амалий қўлланмалар, адабиётлар билан таъминланган. Сайлов штаблари ташкил этилган.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ғоялари, дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолига тушунтириш, ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни, сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини кенг омма ва жамоатчилик орасида намойиш этиш ҳамда фуқароларнинг сиёсий маданиятини ошириш мақсадида партия шиорлари остида митинг ва бошқа тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга йўналтирилган.
Мазкур ҳисобот-конференцияларда пар­тия­мизнинг навбатдаги Қурултойига делегатлар сайланди.
К.Полвонова, М.Абдуллаева, М.Бобоназарова, Н.Абдуллаев,
Фарғона, Бухоро, Сирдарё, Наманган вилоятлари кенгашлари
матбуот котиблари



Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг усули йўлга қўйилгани, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юксак самаралар бермоқда....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қонун ижодкорлиги жараёнлари ҳар қачонгиданда жадал кечмоқда....
01 янв 1970
Жорий йилда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтади. ...
01 янв 1970
Бир қарашда йўлсозлик, коммунал хизматларга доир масалалар фуқаролар мурожаатларида тез-тез қайд этиб туриладиган, қонун доирасида кечиктирмай ҳал ...