Таҳсинга сазовор амалий ишлар

/

Таҳсинга сазовор амалий ишлар

 

Тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланди. Шу боис айни пайтгача  партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда партиявий  муҳим  дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Хусусан,  халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи белгиланган режани амалга ошириш учун самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. 

 

Жумладан, депутат Шоҳида Холлиева ўзи сайланган округда аҳоли мурожаатларини ўрганиб, муаммоларга амалий ечим топмоқда.

 

Депутат ана шундай ўрганишлар жараёнида жами 111 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар борлигини аниқлади. Мазкур оилалар рўй­хатга олиниб,  тадбиркорларга бириктирилди ва уларга ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

 

Депутатимиз томонидан маҳаллаларда бўлиб ўтган сайёр қабулда бир қатор муаммоларга амалий ечим топилди. Сайёр қабулда Термиз шаҳрига қарашли “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи Сардор Омонов мурожаат қилди. У ўз мурожаатида “Қўл жанги” спорт тўгарагига, шунингдек, тарих, она тили, адабиёт ва рус, инглиз тиллари фанларидан қўшимча дарс­ларга қатнашмоқчи эканлигини билдирди. Депутат Сардор ўқийдиган мактабга бориб, мактаб директори билан суҳбатда бўлди. Натижада Сардорнинг қўшимча дарслар ўқиши учун устозлар тайинланди. 

 

Шунингдек, Термиз шаҳар “Наврўз” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаро Э.Абдураҳмонов мурожаат қилиб, қўшниси Валентина Хўжаназарова оилавий ша­роитида муаммолар борлиги, уйида 3 та оила истиқомат қилишини, уй-жой ажратилиши лозимлигини билдирди. Депутат мазкур муаммони ўрганиб чиқиб, шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига депутатлик сўрови юборди. Мутасаддилар мазкур оила  ер ажратиб бериш  рўйхатига киритилганлигини маълум қилишди.

 

Депутатга “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Дилфузахон Атамуродова мурожаат қилиб, биринчи гуруҳ ногирони эканлиги, оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги боис уйини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўради. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳомийлар жалб қилиниб, фуқаронинг уйи таъмирлаб берилди.

 

Бундан ташқари, депутат шаҳардаги “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фукаролар билан алоҳида суҳбат олиб борди.

 

Коронавирус пандемияси  даврида Ш.Холлиева ўзи сайланган 18-Саноат сайлов округидаги 10 та маҳаллада уйма-уй юриб, кам таъминланган оилалар билан индивидуал суҳбатлар ўтказди.

 

Карантин даврида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлашда тадбиркорларни бириктириш, озиқ-овқат маҳсулотларининг  етказилишида МФЙлар фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб борилди.

 

Суҳбат жараёнида маҳаллада яшовчи Х.Ражабова 91 ёшли турмуш ўртоғига ногиронлик аравачаси жудаям зарурлигини билдирди. Депутат мазкур муаммони ўрганиб, фуқарога ҳомийлар ёрдамида ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳидан яна бир депутатимиз А.Эшму­ратовнинг ҳам амалга оширган ишлари эътирофга лойиқдир. Депутат ҳудудларда аҳоли шароитини ўрганиш жараёнида Термиз шаҳрининг “Паттакесар” маҳалласида жойлашган Тери-таносил касалликлари шифохонасининг эски биносида ижтимоий ҳимоя­га муҳтож ва уй-жойга эҳтиёжи мавжуд бўлган 41 та оила яшаётганлиги, у ердаги ёш болалар юқумли тери касалликларига чалинаётганлигини аниқлади. Шундан сўнг бевосита А.Эшмуратовнинг аралашуви билан шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида  41 та оилада яшовчи 63 нафар фуқаролар бошқа турар-жой билан таъминланди. Шунинг­дек,  шароити бўлмаган жойларда яшаётган 50 нафар фуқаролар ҳам уй-жой билан таъминланди.

 

Депутатнинг ўрганишлари жараёнида Узун туманидаги “Боботоғ”, “Толтуғай”, “Янги­обод” МФЙларида йўллар носозлиги хусусида мурожаатлар бўлган эди. Депутатимизнинг саъй-ҳаракатлари билан вилоят марказидан 300 км., Узун туман марказидан 120 км. узоқликдаги тоғли ҳудуд — Боботоғ массивидаги 14 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган “Толтуғай”, “Боботоғ” ва “Янги­обод” маҳаллаларида йўлларга тош-шағал ётқизилди. Шунингдек, депутатимиз томонидан туман марказидаги шифохона таъмирга муҳтожлиги аниқланди. Айни кунларда депутат саъй-ҳаркати билан шифохона таъмирланди.

 

Сардобада рўй берган фожиали воқеалар ҳеч бир ўзбекистонликни бефарқ қолдирмади, қалблар ларзага келди. Элимиз тезлик билан сардобаликларга ёрдам қўлини чўзди. Юртимизнинг турли чеккаларидан саховатпеша инсонлар ўз хайрияларини жўнатди.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 10 та “ИСУЗУ” автомашиналарида ҳар бирида 5 тоннадан иборат, жами қиймати 50 тоннадан зиёд кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган картошка, пиёз, карам, сабзи ва бош­қа озиқ-овқатлар билан бирга “ZIF” текстил ва “INDENIM” гипермаркети билан ҳамкорликда 962 миллион сўмлик кийим-кечаклар ва бош­қа турдаги маҳсулотлардан иборат “Саховат карвони”га ўз ҳиссаларини қўшиб, Сирдарё вилоятига етказди.

 

Шунингдек, депутатлик гуруҳидан яна бир депутатимиз Рус­там Раҳмонов ҳам фаол иш юритмоқда. Узун туманидаги “Оқостона” МФЙида яшовчи 1-гуруҳ ногирони М.Нормамедов уйига ичимлик суви ўтказишда маблағ зарур бўлаётгани ҳақида мурожаат қилди. Депутат ўз ҳисобидан фуқарога моддий ёрдам берди. Бундан ташқари, тумандаги “Сер­ҳаракат” МФЙда яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаро Н.Эш­қобиловани карантин даврида оталиққа олиб, мунтазам 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турди.  

 

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ғояси барча юртдошларимиз қатори сурхондарёликлар қалбини ҳам жўшдириб, ғайратига ғайрат қўшди. Шу боис бу қутлуғ ҳаракат ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимиз мазмунига, инсоний бурчимизга, давлатимиз ва хал­қимиз қудратининг амалий ифодасига айланиб кетди. Аслида бундай эзгу интилиш ва фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам. Депутатларимиз ҳам бу борада жонбозлик кўрсатишди. Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Денов тумани 50-Сина сайлов округи ҳудудида 13 маҳаллада 112 та ижтимоий ҳимоя­га муҳтож оилалар мавжуд бўлиб, уларга ҳар ҳафтасига бир маротаба 157 минг сўмлик 11 турдаги маҳсулотларни етказиб бериш йўлга қўйилди. 71 та оиланинг томорқаларига экин экиш ишларига ёрдам кўрсатилди.

 

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томор­қаларидан самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлари ва сектор раҳбарлари, ташкилотлар ҳамкорлигида ишлар ташкил этилди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

 

Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мактабгача таълим муассасалари фарзандларимизнинг онгу тафаккури ўсишида муҳим ўрин тутади....
01 янв 1970
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самар...
01 янв 1970
Маълумки, Президентимиз Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди....
01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили