“Онлайн кредит”: ҳам қулай, ҳам истиқболли

/
Тижорат банкларидан кредит олиш учун навбат ва ресурс кутишни ҳеч ким хоҳламайди. Ўзингизнинг вақтингизни, қолаверса, “илтимос”ларга кунингиз қолмасин. Шундай экан, бу муаммони янги хизмат тури — барча функциялар ва вазифалар онлайн тарзда бажарилади.
 
Куни кеча пойтахтимиздаги “Hyatt regency” меҳмонхонасида “Агробанк” АТБ томонидан юридик шахслар учун жорий этилган янги “Онлайн кредит” хизмат тури ҳақида тақдимот ўтказилди. Унда  банк ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мижозлар ва тадбиркорлар иштирок этишди.
 
Мамлакатимиз молия-банк тизимида етакчи ўринлардан бирига эга бўлган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам аҳоли ва банк мижозларига янада қулай ва замонавий банк хизматларини амалиётга татбиқ этиш орқали тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратиляпти.
 
— Бу хизматдан тадбиркорлар “Agrobankmobile” мобил иловаси ва “Интернет банкинг” тизими орқали фойдаланиши мумкин, — дейди “Агро­банк” Матбуот  хизмати раҳбари Санобар Умарова. — Ушбу маҳсулотимиздан мижоз қўлидаги гаджет, яъни қўл телефони, планшет ёки ноутбук орқали олиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай қоғоз ёки ҳужжат тўлдирилмайди. Фақатгина мижоз камида олти ойдан буён банк мижози бўлиши ва ҳисоб рақамида айланма маблағга эга бўлиши талаб этилади. Чунки, “Онлайн кредит” мижоз ҳисоб рақамидаги маблағларнинг 6 ойлик айланмасини 1 ойлик ўртача маблағида тақдим этади.
 
Янги хизмат турида ресурслар миқдори чекланмаган ва кутиб қолинмайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, 50 миллион сўмгача бўлган маблағ кредит таъминотисиз ажратилади. Ундан ортиқ суммадаги кредит учун эса суғурта полиси талаб этилади. Бунда ҳам банкка келиб, суғурта полиси тақдим этиш шарт эмас, фақатгина “Агро­банк мобайл бизнес” иловаси ёки “Интернет банкинг” тизимидан ўзингиз учун қулай бўлган суғурта компаниясини танласангиз кифоя.
 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, “Онлайн кредит”дан фойдаланиш учун фойдаланувчи барча функцияларни онлайн тарзда амалга оширади.
 
Юқоридаги каби амалий саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилда ҳам банк томонидан банк мижозлари учун бир қатор янги банк хизматлари амалиётга жорий этилди.
 
Банк томонидан юридик шахслар учун ҳам бир қанча янги банк хизмат турлари жорий этилди.
 
Жумладан, “Аgrobankmobile-biznes”мобил иловаси орқали эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг ҳисоб рақамларидаги маблағларни тасарруф этиш (бош­қариш), товар ва хизматлар учун тўловларни ўтказиш, вақт ва транспорт харажатларини тежаган ҳолда банкка тўлов ҳужжатларини юбориш, исталган муддат учун ҳисоб рақамлардан кўчирмалар олиш ва турли ҳисоботларни шакллантириш ва бош­қа имкониятлар яратилди ва ушбу иловадан фойдаланаётганлар сони 50 мингдан ошди.
 
Банкда хизмат кўрсатилаётган фермер хўжаликларига пахта ва ғалла етиштиришда минерал ўғит ва ёқилғи учун тўловларни таъминотчи корхоналарга “Ҳумо” миллий тўлов тизими асосида ишлаб чиқилган махсус корпоратив банк кредит карталаридан ўтказиш жорий этилди ва бугунги кунда 119 минг донадан зиёд махсус карталар фермер хўжаликларига тарқатилди.
 
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари учун айланма маблағларни тўлдиришга тақдим этиладиган — овердрафт кредитлари жорий этилди. Экспортёр корхоналар учун нақд пулда экспорт ва экспорт олди молия­лаштириш учун кредит олиш имконияти яратилди.
 
Қолаверса, тадбиркорлик субъектларининг даромадларини оширишга ва бўш турган маблағларидан унумли фойдаланишга йўналтирилган юқори фоизли “Бизнес плюс” депозити ишлаб чиқилди.
 
Халқаро молия институтлари ва банкларнинг хорижий кредит линия­ларини жалб қилиш бўйича ишлар ривожлантирилмоқда. Мисол учун, 2018 йилда 2 та чет эл банкидан фақат 30 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 8 та хорижий банк­лар, яъни Германия­нинг Landesbank Baden-Wurttemberg, “Commerzbank” ва “АКА” банклари, Швейцариянинг “Credit Suisse”,  Туркиянинг “Ziraat Bankasi”, Хитойнинг “Эксим” банки, Венгриянинг “Эксим” банки билан 355 миллион АҚШ доллари миқдорида линияларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди ва ушбу маблағлар ҳисобидан тадбиркорларнинг инвестиция лойиҳалари молиялаштирилмоқда.
 
Абдуғани Содиков
 


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари “Ўзкўргазмасавдо” марказида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари “BankEXPO &nda...
01 янв 1970
“Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март – Хатирчи” тикувчилик фабрикаси фаолиятини бошлад...
01 янв 1970
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан 1809,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди...
01 янв 1970
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишидир. ...