Adolat

ЭЛДА АЗИЗ ИНСОН

/
Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан эл орасида обрў-эътибор топади. Абдуқаҳҳор Аҳмедовни воҳада ҳамма танийди. Аввало, яхши инсон эканлиги учун, барчанинг иззат-ҳурматини жойига қўйгани учун. У табиатан ўз вазифасини қойилмақом бажариб қўядиган одам. Шунингдек, ишдан ортиб, оиладагилари, дўст-биродарлари, маҳалла-кўйдагилар кўнглини топишга вақт ҳам, имконият ҳам топа олади.
 
Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан эл орасида обрў-эътибор топади. Абдуқаҳҳор Аҳмедовни воҳада ҳамма танийди. Аввало, яхши инсон эканлиги учун, барчанинг иззат-ҳурматини жойига қўйгани учун. У табиатан ўз вазифасини қойилмақом бажариб қўядиган одам. Шунингдек, ишдан ортиб, оиладагилари, дўст-биродарлари, маҳалла-кўйдагилар кўнглини топишга вақт ҳам, имконият ҳам топа олади.
 

Гуломжон Самадов: “Ёрқин из қолдирган фикр “Адолат” СДПга тегишли!”

/
“Америка овози” мухбири Навбаҳор Имамова “Халқаро пресс клуб” модератори ўуломжон Самадов ҳамда Халқаро матбуот маркази раҳбари Жалолиддин Усмонов билан сайлов якунлари тўғрисида интервью уюштирди.

Истиқболли режалар белгилаб олинди

/
Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгашида депутатлар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги олти нафар депутатдан иборат депутатлик гуруҳи шакллантирилди. Вилоят кенгаши депутати, партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Қурязов гуруҳ раҳбари этиб сайланди.
 

Таҳририятга хат «Фарзандларимиз айбдор, аммо...»

/
Ҳурматли таҳририят ходимлари.
Биз ўтган йил охирида бўлиб ўтган сайловларда “Адолат” социал-демократик партияси номзодларига овоз бердик. Чунки фақатгина “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат ўрнатишга ваъда берди. Биз Сизнинг партиянгизга ишонамиз ва шунинг учун ҳам партия ғояларини қўллаб-қувватладик.

“Адолат” қабулхоналарига ишонч ортмоқда

/
2019 йил мобайнида Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 1865 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 1000 (54 фоиз) таси партия депутатлик гуруҳлари ва фаоллари томонидан тегишли ижро органларига сўровлар чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 450 (24 фоиз) таси фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди. 415 (22 фоиз) дан ортиқ мурожаатлар айни вақтда ижро органларига юборилган бўлиб, улар устидан депутатлик назорати ўрнатилган.

Ярим йилда 6 196 фуқаро “Патронаж” орқали

/
Ўтган йилда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда иш олиб борди.

“Адолат” СДП депутатларининг янги йилдаги илк иши шифокорлар Ҳимоясига оид бўлади

/
2020 йил 2 январь куни Наманган вилояти Учқўр­ғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи
О. Қ.га беморнинг тоғаси тажовуз қилиши оқибатида шифокор кўриш қобилиятини йўқотди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП брифинги ҳақида

/
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар натижаларига бағишланган брифингда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров мазкур сайловда мамлакатимиз фаолият юритаётган бешта сиёсий партияга ҳам тенг имкониятлар яратиб берилганлигини, сайлов демократик асосда кечганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президент қарорида “Адолат” ташаббуси акс этди

/
“Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида илгари сурган ташаббуслардан бири амалиётга жорий қилинадиган бўлди.

Ёшларни ҳаётга тўғри тайёрлаш ажримларнинг олдини олади

/
Давлатимиз раҳбари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида давримизнинг бир қатор муаммоларига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳар бирини жиддий таҳлилдан ўтказди. Жумладан, учрашувда ёшлар ўртасида оилавий ажримларнинг олдини олиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Юртимиздан, албатта, алломалар етишиб чиқади

/
Қаранг, ҳаммамиз ҳам “алгебра” атамаси ал-Хоразмий фанга киритган “ал-жабр” тушунчасидан келиб чиққанлигини, умуман олганда, “алгоритм” атамаси ўзагида буюк бобомиз шарифи ётганлигини яхши биламиз. Бу ҳақиқатни бутун дунё эътироф этади. Бироқ ўз-ўзимизга савол бериб кўрайлик, бугун, айнан улуғ аждодимиз шарофати билан компьютер техникаси, инновацион технологиялар ривожланган бир шароитда юртимиздан нега янги Хоразмийлар, Синолар, Берунийлар, Фарғонийлар чиқмаяпти? Ваҳоланки, элда, Ватанда бундай фавқулодда истеъдодларга эҳтиёж жуда катта.

Сарҳисоб Асосий таянчимиз – халқимиз ишончи

/
“Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида ташкил этилган сайловларни партиялар билан биргаликда халқимиз ҳам бутунлай бошқача кайфиятда кутди.

«Ижтимой-сиёсий газеталарни сотмаймиз...» Газета чоп этиш ва сотишдан мақсад фақат фойда олиш эмас, жаноб мутасаддилар!

/
Бугун жамиятда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти ҳақида гапириш баайни кислороднинг инсон онг-шуурига, қонтомирларига фойдаси хусусида сўз юритиш билан баробар. Инсоният ўз тамаддуни мобайнида яратган энг катта кашфиёт алифбо бўлса, тараққиётни таъминлашнинг, бутун жамият ва алоҳида олинган ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул ва узоқ синовдан ўтган воситаси ОАВ бўлиб қолаверади. Ахир бежиз бутун дунёда айнан матбуот “тўртинчи ҳокимият” сифатида эътироф этилмаган!

Парламентга “Адолат” СДПдан кўрсатилиб такрорий сайловга қолган депутатлар рўйхати

/

Парламентга “Адолат” СДПдан кўрсатилиб такрорий сайловга қолган депутатлар рўйхати

2020 ЙИЛ 5 ЯНВАРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШ ЎТКАЗИЛАДИГАН САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ РЎЙХАТИ

/
2020 ЙИЛ 5 ЯНВАРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШ ЎТКАЗИЛАДИГАН САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ
РЎЙХАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА АЙРИМ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

/
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ БЎЙИЧА АЙРИМ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА 125 ТА САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДАН САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАР РЎЙХАТИ

/
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА 125 ТА САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДАН САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАР
РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Hеспубликаси Марказий сайлов комиссиясининг Баёноти

/
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг натижалари бўйича қатор халқаро ташкилотларнинг миссиялари ва хорижий мамлакатларнинг делегациялари кузатувларининг дастлабки хулосаларига доир баёнотлар билан чиқди.

Сайловолди учрашувлари давом этмоқда

/
Мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган тарихий воқелик, Ватан тақдири учун муҳим аҳамиятга эга бўлган  сиёсий жараёнга партиямиз томонидан қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов муносабати билан сайловолди ташвиқот ишлари айни қизғин паллада.
<12345 ... 30>