Ғамхўрлик ифодаси

/
Хизмат вазифаси тақозосига кўра ҳар куни шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган, бугун эса эл ардоғида юрган отахон-онахонлар билан учрашиб турамиз. Уларнинг турмуш шароитлари билан қизиқамиз, вилоятда ва мамлакатда бўлаётган янгиланишлар ҳақида фикрлашамиз.
Кейинги пайтда аксарият суҳбатдошларимиз давлатимиз раҳбари кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ҳисси билан йўғрилган қатор қарор ва фармонларга имзо чекканлигидан мамнун эканликларини изҳор этмоқдалар. Айниқса, ўтган йили охирида қабул қилинган “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон катта ёшдаги фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президентимизнинг яқинда матбуотда эълон қилинган “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам аҳоли, айниқса, кекса авлод вакилларини бениҳоя хурсанд этди. Чунки бозорлар, савдо шохобчаларида тўлов терминаллари етарли даражада таъминланмагани ҳолда маблағни асоссиз равишда пластик карточкаларга тушириш амалиёти кенг авж олганди. Оқибатда харид қилинадиган товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда жиддий муаммолар пайдо бўлгани ҳеч кимга сир эмас.
Қарор қабул қилиниши билан эса пенсионер, талабалар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли таъминлаш имконияти юзага келди. Барча турдаги пенсияларни тўлаш ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилиши нуронийларга катта қулайлик яратади. Шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтирмоқдамиз. Аҳоли, хусусан, кекса авлод вакиллари бундай ғамхўрликдан беҳад миннатдор эканлигини таъкидламоқда.
Анваржон НАСРИДДИНОВ,
“Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлими раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Адабиёт ёш ўтган сари қаримайди. Уни истеъдодсизлик, дидсизлик, савиясизлик ва бадбинлик қаритади. ...
01 янв 1970
Меҳнат дафтарчасини сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?
01 янв 1970
Жойларда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотлар чоғида ўртага ташланган муаммоларни таҳлил қилар эканмиз, улар орасида ногиронлик аравачаси билан таъм...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенг...