Электорат манфаатлари рўёбга чиқарилмоқда

/
Мамлакатимизда аҳоли манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини фуқаролар ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда уларнинг ижросини доимий назорат қилиш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари, маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзоларининг эътиборидаги масалалар сирасига киради.
Маълумки, ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалаларини ҳал этиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш, фуқаролар манфаатларини рўёбга чиқаришда фаол иштирок этиш депутатлик гуруҳларининг устувор вазифаси саналади. Айниқса, кенг жамоатчилик билан ишлаш борасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, ушбу жараённинг янада шаффофлигини таъминлашда ошкораликка эришиш муҳим ўрин тутади. Бу борада халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.
Мазкур депутатлик гуруҳи саккиз кишидан иборат. Улар турли касб эгалари бўлсалар-да, партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, электоратнинг талаб ва таклифларини амалга ошириш мақсадида бирлашганлар. Улар орасида шифокор Ориф Зияев, педагог Комил Бозоров, маҳалла маслаҳатчиси Офтобой Нишонова каби билимдон ва фидойи сафдошларимиз бор. Депутатлик гуруҳига таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган Дилбар Ҳакимова етакчилик қилмоқда.
Депутат у ёки бу масалада билдирган фикрлари, тушунтиришлари, ҳар бир амалий иши орқали электорат ишончини оқлашга сазовор бўлади. Шу маънода фуқароларнинг мурожаатлари депутатга бўлган ана шу ишончнинг бир ифодаси ҳам саналади.
Шаҳардаги “Кўтарма” маҳалласида Фахриддин Қобилов ўтказган учрашувда сайловчилар ички йўлларни таъмирлаш ҳақида фикр билдиришган эди. Депутат Ф.Қобилов “Ўзавтойўл” АК Жиззах вилояти бошқармасига “Кўтарма” маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш масаласида депутатлик сўрови киритди. Шу асосда тез орада кўрилган чора-тадбирлар натижасида масала ўз ечимини топди. Айни пайтда йўллар равон, маҳалла янада обод бўлганидан барча мамнун. Депутатлик гуруҳи аъзоси Ориф Зияевнинг “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Жиззах шаҳар филиалига юборган депутатлик сўровида “Ҳамзаобод” маҳалласида газ таъминотига доир айрим нуқсонларни бартараф этиш зарурлиги айтилган эди. Ушбу масала “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Жиззах шаҳар филиали томонидан тез орада ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал қилинди.
Офтобой Нишонова томонидан халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши раиси номига “Олмазор” маҳалласи “Роҳат” кўчасида жойлашган трансформаторни катта қувватлисига алмаштириш юзасидан депутатлик сўрови киритилди. Натижада ушбу масала манзилли дастурга киритилиб, бу вазифани маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилишига эришилди.
— Фаолиятимизга танқидий ёндашувлар билан қарашимиз лозим, — дейди депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Ҳакимова. — Депутатлик гуруҳининг бу йил март ойида ўтказилган йиғилишида ана шундай ёндашув етакчилик қилди. Унда депутатлик гуруҳи фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, фойдаланилмаётган имкониятлар атрофлича таҳлил этилди, депутатлар ўз ваколатларига муносиб тарзда ташаббускорлик, фаоллик кўрсатиши зарурлиги таъкидланди.
Депутатларнинг галдаги вазифалари белгилаб олинди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“Adolat” мухбири
Kaed 03:26, 09 февраля 2017
Intirmafoon is power and now I'm a !@#$ing dictator. http://ackbaia.com [url=http://yhbqnfaco.com]yhbqnfaco[/url] [link=http://htozyewbrh.com]htozyewbrh[/link]

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партиялараро рақобат тобора кучаяётгани, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортаётгани ҳам масъулият билан ишлаш...
01 янв 1970
Азал-азалдан бир-бирига яқин қўшни, қондош-қариндош ўзбек ва тожик халқининг бир-бирига меҳри ҳамиша осмон қадар баланд, улар гўёки кўз билан қош, ...
01 янв 1970
«Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса молни молга алмаштиришда ҳеч қандай ҳақсиз ортиқча мол олишга айтилади. ...
01 янв 1970
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ташкилотчилигида мазкур лойиҳа доирасида 76 марта тарғибот тадбирл...