“Bio Texno Eco”да чиқиндилар қайта ишланади

/
Яқинда Сурхондарё вилояти Ангор туманида “Bio Texno Eco” масъулияти чекланган жамияти томонидан маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводи очилди.
Каттақум маҳалласининг чўл ҳудудида қад ростлаган мазкур замонавий корхонани бунёд этиш ва махсус чиқинди ташиш транспортларини харид қилиш учун 8 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланди.
Хориж технологияси билан жиҳозланган корхона йилига 182 минг тоннадан ортиқ чиқиндини саралаб, қайта ишлайди. Бу ерда шишадан мозаика ва плиткалар, фойдаланилган пластмассадан полиэтилен қувурлар, ёғоч чиқиндиларидан брикет, қоғоз чиқиндисидан картон ва қайта ишланган қоғоз, озиқ-овқат чиқиндисидан биогаз ва биогумус ишлаб чиқарилади. Биогумус шу ернинг ўзида барпо этиладиган мевали боғни тўйинтириш учун ишлатилади.
Янги корхона ишга тушиши натижасида 152 кишининг бандлиги таъминланди. Уларнинг 60 дан зиёди Каттақум маҳалласи ёшларидир.
— Янги корхонанинг ишга туширилиши теварак-атрофда экологик тозаликни сақлашга, турли юқумли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади, — дейди Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиология маркази бош шифокори А.Мустанов. – Айни пайтда аҳоли томонидан фойдаланилган полиэтилен халтача, полиэтилен ва шиша идишлар йўл четларига ташлаб кетилаётгани кузатилмоқда. Чиқиндихоналарга озиқ-овқат қолдиқлари, эскирган кийим-кечак, ишдан чиққан турли металл ва алюмин буюмлар чиқариб ташланмоқда. Албатта, булар аҳоли пунктларидан ташқарига ташиб кетилаётган бўлса-да, экологик тозаликка ўз таъсирини кўрсатади. Ушбу корхона ана шундай чиқиндиларни йиғиб, қайта ишлашга ихтисослашгани маҳаллаларимизда озодаликни сақлашга кенг имконият яратади. Замонавий корхона тўла қувват билан иш бошлагач, 250 кишининг бандлиги таъминланади. Келгусида эса тўрт минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ўз мухбиримиз

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бозору дўконларнинг пештахталарига дид билан териб қўйилган қизил, оқ, сарғиш олма, нокларни кўриб кўзингиз қувонади. ...
01 янв 1970
Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида ҳам хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оши...
01 янв 1970
Самарқанд вилоятидаги “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки “Голд Азим инвест” корхонаси учун навбатдаги салмоқли кредит ма...
01 янв 1970
Бу йил пахтачилик соҳасида Учқўрғон туманида вилоятда биринчи бўлиб ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг кластер усули амалда қўлланилмоқда....