Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Ота-онам вафотидан кейин биз фарзандларга уларнинг мол-мулки мерос бўлиб қолди. Ушбу улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш қай тартибда амалга оширилади?
Д.Халилова, Тошкент шаҳри.
— Улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли ҳисобланади. Мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилиши мумкин.
Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади.
Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига манзур мулкдорга компенсиция тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.
Яна шуни таъкидлаш керакки, ҳомила бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўр бўлса, меросни тақсимлаш бундай меросхўр туғилганидан кейингина амалга оширилиши мумкин. Агар ҳомила ҳолида бўлган, бироқ ҳали туғилмаган меросхўр тирик туғилса, қолган меросхўрлар унга тегишли бўлган мерос улушини ажратган ҳолдагина меросни тақсимлашни амалга оширишга ҳақлидирлар. Мерос тақсимотида чақалоқнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органининг вакили таклиф этилиши лозим.
Саволга Зангиота тумани 1-сонли ДНИ нотариуси Абдувоситхўжа БОИСХЎЖАЕВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бу йил укам мамлакатимиздаги университетлардан бирига тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. Контракт пулини ўз иш ҳақимдан тўламоқчи эдим. ...
01 янв 1970
Мустақиллик йиллари ҳаётимизнинг барча соҳаларида фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли демократик...
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм ҳақиқатан ҳам қи...
01 янв 1970
Мамлакатмиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи чоғида шаҳарнинг яна бир дарвозаси — замонавий темир йўл вокзалида бўлди....