Муҳим жараёнда маҳалланинг фаол иштироки

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган республика семинари ўтказилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди масъул ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Ж.Иноғомов ва бошқалар юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳасини тубдан янгилаш ҳамда модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаётган, демократик стандартларга мос бўлган сайлов тизими яратилганлигини қайд этишди.
Жамиятимиз сиёсий-иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ажралмас қисми сифатида маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириб борилиши натижасида бугунги кунда фуқаролар йиғинлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан зиёд вазифалар муваффақиятли бажариб келинаётганлиги, маҳаллалар аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказларига айланаётганлиги, шунингдек, уларнинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини самарали олиб бораётганлиги эътироф этилди.
— Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йил 7 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда фуқароларга истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун, унга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларига оид кенг тушунтириш ишлари олиб борилаяпти, — деди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Ж.Иноғомов. — Хусусан, дастур доирасида «Маҳалла» фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, «Мен шахсан ўзим овоз бераман», «Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз», «Менинг овозим Ватан келажагига дахлдор», «Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз», «Сайловчилар рўйхатида бормисиз» мавзуларидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг жамоатчиликнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Семинарда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларда фуқаролар йиғинлари раислари ва жамоатчилик комиссияларининг ўрни, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг моҳияти ва аҳамияти, участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этишда маҳалла фаолларининг роли кабилар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўтказиладиган тадбирларда аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишга оид тарғибот ишларининг самарадорлигини кучайтириш, тадбирларни ўтказишда замонавий усул ва услублардан кенг миқёсда фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Саодат СОДИҚОВА,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Меҳмонларни Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов бошчилигида вилоят фаоллари қарши олди....
01 янв 1970
Хумсон қишлоғига ўтган асрнинг 70-йилларидан бери бориб тураман. Кўчалари кенг, файзли, қишлоқ одамлари меҳр-оқибатли, меҳмондўст. Қишлоқ бағридан ...
01 янв 1970
Мантиқан қараганда, ҳеч ким айнан асфальтда акс эттирилган одам оёғи изларидан қадамлаб юриб, дўкон, дорихона ёки хизмат кўрсатиш шохобчасига кириб...
01 янв 1970
Бугунги замонавий ҳаётимизни интернетсиз, ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кўпчилик, айниқса, ёшларимиз ижтимоий тармоқларда “я...