ОСПХКнинг Бош ассамблеясида

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари маъруза қилди
Жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари Москва шаҳрида 53 мамлакат ва 360 дан ортиқ парламент партияларини бирлаштирган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ОСПХК/IСААР)нинг Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.
Маълумки, ОСПХКнинг асосий мақсади мамлакатлар ва қитъалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тушуниш ва ишончни мустаҳкамлашдир.
ОСПХКнинг 10-Бош ассамблеяси иштирокчилари жаҳон сиёсатининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.
Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон сиёсий партиялари делегацияси аъзолари таркибида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов ҳам иштирок этмоқда. А.Рахмонов Ассамблеянинг 2-пленар сессиясида “Халқаро тарангликни пасайтириш ва экстремизмга қарши курашда сиёсий партиялар ўрни” мавзуида маъруза қилди.
Маърузада таъкидланганидек, кейинги йилларда жаҳонда давлат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишuга таҳдид солувчи экстремизм ғояларини тарғиб қилиш тенденцияси сезиларли даражада кучаймоқда. Бу ҳолатни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси экстремизмга қарши курашда ўз қатъий позициясини мустаҳкам ушлаб туриш билан бир вақтда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига ёндашувини янада кучайтирмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган маърузасида экстремизмнинг келиб чиқиши ва тарқалишига кўмаклашадиган манбалар хусусида тўхталиб, халқаро терроризм ва экстремизм асосида бошқа факторлар қаторида жаҳолат ва муросасизлик ҳам ётишини таъкидлади.
Ҳозирги вазиятда энг муҳим масала — бу одамлар, айниқса, биринчи навбатда ёшларнинг онги, тафаккури учун курашишдир.
Юқоридаги каби таҳлиллар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўзи учун тўғри платформани танлаганидан далолат беради. Зеро, бугунги кунда социал-демократиянинг аҳоли, айниқса, ёшларнинг юқори таълим даражасига алоҳида эътибор бериш ғояси бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалалардан бири саналади.
Шу муносабат билан партиямиз томонидан доимий равишда ёшларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини ошириш, экстремизмнинг аянчли оқибатлари ҳақида маълумот беришга қаратилган тадбирлар ташкил этиб борилади.
Юртимизда экстремизм ва терроризмга қарши маърифат билан кураш олиб бориш устуворлик касб этаётгани ва бунда сиёсий партиялар ҳам фаоллик кўрсатаётгани тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.
Ушбу тадбир доирасида ОСПХК Аёллар қанотининг 5-йиғилиши, ОСПХК Ёшлар қанотининг 4-йиғилиши ўтказилади. Шунингдек, ОСПХК Медиа-форуми ўз ишини давом эттиради. Бош ассамблея иши доирасида суверен давлатлар ички ишларига аралашувнинг олдини олишда сиёсий партиялар ролига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Россия ташаббуси билан ташкил этилган ва тўғридан-тўғри ЮНЕСКО билан ҳамкорлик қилувчи ОСПХК Маданият Кенгаши ўзининг биринчи йиғилишини ўтказади.
Бош ассамблеянинг 26 октябрь — иккинчи иш кунида ОСПХК, COPPPAL (Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси сиёсий партияларининг доимий конференцияси), CAPP (Африка сиёсий партиялари уюшмаси) ўртасидаги уч томонлама ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи Биринчи қўмитанинг 31-мажлиси ўтказилади.
Шунингдек, “Давлатлараро сиёсий, иқтисодий, ижтимоий алоқаларни шакллантириш ва ривожлантиришда халқаро партиялараро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзуида Ассамблеянинг ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Унда ОСПХК Ёшлар қаноти ва ОСПХК Аёллар қаноти, ОСПХК Медиа-форуми йиғилишлари натижалари умумлаштирилади.
Конференция доирасида хорижий делегациялар вакиллари иштирокида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Москва Декларациясининг қабул қилиниши ОСПХК Бош ассамблеяси иши натижаларининг якуни бўлади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 27 сентябрь куни ушбу мам...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 февраль куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот...
01 янв 1970
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишга хизмат қилмоқда. ...
01 янв 1970
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, сўровда қатнашганларнинг асосий қисми 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардир....