Халқаро кузатувчилар билан суҳбат

/
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик тобора қизғин тус олмоқда. Демократия ва фуқаролик жамияти мустаҳкамланиб бораётганлигининг ёрқин намойишига айланган сайловолди кампаниясида бошқа сиёсий партиялар қатори “Адолат” СДП ҳам фаол иштирок этмоқда.
Барча ҳудудлардаги партия ташкилотлари айни кунларда тарғибот-ташвиқот ишларини авж олдирмоқдалар. Оммавий ахборот воситалари саҳифаларида, телевидение ва радиода тарғибот материаллари эълон қилиниши билан биргаликда Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари шаҳар ва туманларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишларни партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашларидаги сайлов штаблари мувофиқлаштириб бормоқда.
Биз бир неча кун аввал мамлакатимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг таркибида ташриф буюрган хорижий кузатувчилар билан 6-Наманган округ сайлов комиссиясида учрашган эдик. Ўшанда улар Президент сайловининг ЕХҲТ мажбуриятларига ҳамда демократик сайловларга қўйиладиган бошқа халқаро андозаларга ва талабларга, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигига мувофиқлигини баҳолаш ўзларининг асосий вазифалари эканлигини айтиб ўтишганди. Шу мақсадда сайловолди кампаниясининг барча босқичларини кузатиб боришлари лозимлигини таъкидлашганди. Хусусан, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнидаги фаолиятини ўрганишга алоҳида аҳамият берилиши қайд этилганди.
Яқинда ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгашига ташриф буюрди. Узоқ муддатли кузатувчилар Диана Франка Ферари (Швейцария) ва Шейн Кюнг Ан (АҚШ)ни партия вилоят кенгаши раиси Олимжон Мақсудов кутиб олди. Суҳбат чоғида партия вилоят кенгаши раисининг ўринбосарлари Баҳодир Болтабоев ва Исроил Жўраев ҳамда кенгаш матбуот котиби Нурбек Абдуллаев ҳозир бўлишди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси Олимжон Мақсудов партиямизнинг тарихи ва тизими, дастурий ғоя ва мақсадлари, таркибий тузилиши ҳақида сўзлаб берди. Кейинги йилларда мамлакат миқёсида ҳам, вилоят, шаҳар ва туманлар даражасида ҳам унинг нуфузи тобора ошиб бораётганини таъкидлади. Бу аъзолар сонининг ортиб бораётганлигида, эгалланган депутатлик ўринлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари кўпаяётганлигида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.
О.Мақсудов сайлов кампанияси тўғрисида гапирар экан, барча номзодларга тенг шароит ва имконият яратилганлигини қайд этди. Бошқа сиёсий партияларнинг номзодлари қатори Наримон Умаровнинг ҳам наманганлик сайловчилар билан учрашуви юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Шу кунларда номзоднинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Партиянинг ҳудудий ва қуйи ташкилотлари, шунингдек, фаоллар ва хайрихоҳларимиз ҳам тарғибот-ташвиқот ишларида фаол қатнашаяпти.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг вакиллари партия ташкилотлари фаолиятига ҳамда бевосита сайлов кампаниясининг боришига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳам олишди.
Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2016 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди....
01 янв 1970
Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида бўлгани сингари Сурхон воҳасида ҳам улкан янгиланиш ва ўзгаришлар рўй берди....
01 янв 1970
Бундан 25 йил муқаддам – 1991 йил 5 сентябрда мамлакатимизнинг бош майдонига Мустақиллик майдони номи берилган...
01 янв 1970
Александр Шлик дўстона қабул учун ташаккур билдирди ва партияга сайловда муваффақият тилади....