Ҳуқуқий маслаҳат

/
— Ўзбекистонда ёки хорижда паспорт йўқотиб қўйилганида уни тиклаш, янгисини олиш тартиби қандай?
А.Нурбоев,
Тошкент шаҳри

— Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.
Йўқотилган паспорт ўрнига янги паспорт беришда рўйхатда турган жойдаги йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: а) ариза-анкета; б) паспорт йўқолганлиги ҳақида ариза; в) туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; г) никоҳ қайд этилганлиги, никоҳдан ажрашганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси ёки никоҳда эмаслиги ҳақида маълумотнома; д) уй дафтари ёки 4, 5-шакл варақаларидан бирининг уй-жой мулкдорлари ширкати, маҳалла ёки қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган нусхаси; е) давлат божи тўлаганлиги ҳақидаги квитанция; ж) жарима тўлаганлиги ҳақида квитанция.
Маълумотларни йиғиш пункти қонун ҳужжатларида кўзда тутилган амалларни бажарганидан кейин қонунчиликда назарда тутилган тартибда янги паспорт беради.
Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортларини йўқотиб қўйсалар, паспорт яроқсиз ҳолга келса ёки унинг амал қилиш муддати тугаса, Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик ваколатхонасига мурожаат этадилар.
— Қачон чет элга чиқиш паспорти жорий этилади, унинг берилиш тартиби қандай? Чет элга чиқиш паспортини олишда Ўзбекистондан чет элга чиқиш рухсат ёзувини олиш керакми?
Т.Одилов,
Самарқанд шаҳри

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга чиқиш паспортини жорий этиш тўғрисида”ги фармонига асосан 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқишлари учун “чет элга чиқиш паспорти” жорий этилади, унга кўра, ушбу чет элга чиқиш паспорти билан ҳужжатлаштирилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви талаб этилмайди.
Саволларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б.ШАРИКСИЕВ жавоб берди. 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2018 йил 1 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг беғараз донорлик акцияси ўтказилиб, унда республикамиз бўйича 466 нафар хайрихоҳ иштир...
01 янв 1970
Бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов тўлиқ тўланган бўлса-да фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса, тўланган пулни қайтариб олса бўладими? Бунинг тарти...
01 янв 1970
Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлган талабаларга таълим кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар мавжудми?...
01 янв 1970
Бизнес бошламоқчиман. Бироқ маблағим йўқ? Банкдан кредит олсам бўладими?