Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
— Бизнес бошламоқчиман. Бироқ маблағим йўқ? Банкдан кредит олсам бўладими?
— Микрокредит олиш учун банкка мурожаат қилишингиз мумкин. Микрокредитлар муайян меҳнат тури билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига имтиёзли шартлар асосида берилади. Микрокредит миқдори — энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача. Муддати — 3 йил. Йиллик — 7 фоиз.
— Микрокредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
- микрокредит олиш учун тегишли мақсад бўйича ариза;
- секторларнинг тегишли раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла раисининг муайян меҳнат тури билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси;
- шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги ҳақида ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
- микрокредитнинг қайтарилишини таъминлаш учун мол-мулк гарови, учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полиси тақдим этилади;
- банкларда қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқи мавжуд;
- ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, банк кредит қўмитаси томонидан ушбу таклиф бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак;
- микрокредит пул кўчириш йўли билан берилади. Микрокредитлашнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи нақд пулда берилиши ҳам мумкин.
Саволларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида...
01 янв 1970
Ўтаётган ҳар бир кун бизни навбатдаги сайловларга яқинлаштирмоқда. 
01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи воҳа аҳлини янгидан-янги марралар сари илҳомлантирди....
01 янв 1970
“Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди....