Беғараз донорлик акцияси

/
Маълумки, 2018 йил 1 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида барча ҳудудларда беғараз донорлик акцияси ўтказилиб, унда республикамиз бўйича 466 нафар хайрихоҳ иштирок этган эди. Улардан 139 800 грамм қон тўпланди, бу эса юзлаб болажонларга мадад бўлди.
Кўплаб талаб ва истакларга биноан Ўзбекистон “Адолат” СДП беғараз донорлик акциясини давом эттиради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 3 декабрь куни соат 8:00-18:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.
“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ташкил этилаётган ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чорлаш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Донорлик тартиби бўйича эслатма:
1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
5. Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
Қўшимча маълумот учун:
www.adolat.uz
288 46 54 (115,116,124)
adolat_info@mail.ru
fb.com/sdpu.adolat/
t.me/adolat_uz/
ok.ru/Kuch – adolatda/
Бемор болажонларнинг дардли нигоҳини юздаги табассумга айлантириш истагида бўлган барча-барчани ушбу акцияда иштирок этишга чақирамиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби сиёсий жараёнларда ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда....
01 янв 1970
Халқимизга хос хислатлар ҳақида гап кетса, албатта, кексаларни ардоқлаш, ўтганларни хотирлаш ва азиз отахону онахонларнинг дуосини олиш каби фазила...
01 янв 1970
Яқинда Тошкентнинг Амир Темир хиёбонига туташ Сайилгоҳ кўчасида ўтказилган “Китоб байрами”га бориб, бир ажойиб инсон билан танишиб қолд...
01 янв 1970
Қорақалпоғистонда иқтисодиёт тармоқлари, саноат, қурилиш, ахборот-коммуникация технологиялари билан бир қаторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорли...