Ёшлар тақдирига дахлдор масала

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Диний экстремизм, терроризм ва гиёҳвандлик – жамият тараққиётининг кушандаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутасаддилари, партия фаоллари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қайд этилганидек, диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар асосан ёшлар орқали вайронкор ғояларни ҳаракатлантирувчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Шу маънода ҳозирги кунда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ҳамжиҳатликни сақлаш, баркамол ёшларни тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боис ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли вазифаларга ва салбий иллатлар оқибатларини тушунтиришга оид ишларни жадаллаштиришга давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан муҳим эътибор қаратилмоқда.
Давра суҳбатидан кўзланган мақсад ҳам дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга доир Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.
— Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш учун аҳоли, айниқса, ёшларимизда ғоявий, мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш даркор, — деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов. — Бундай ёт оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун, аввало, миллий тафаккур ва соғлом дунёқарашни шакллантириш лозим. Диний экстремизм ва терроризмнинг асл мазмун-моҳияти, унинг нимага қаратилганлиги ҳақида ёшлардан тортиб, катта ёшдагиларга ҳам етарлича маълумот бериб бориш лозим. Бунинг учун аҳоли кўп фойдаланадиган оммавий ахборот воситалари орқали махсус кўрсатув ва эшиттиришлар, таҳлилий мақолалар бериб бориш зарур.
Қолаверса, сўнгги йилларда ақидапараст, диний экстремистик оқимлар ўз ғояларини ёшлар ичига кенгроқ кириб бориш, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, вайронкор мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Бугунги кунда интернет тизимида юзлаб террористик сайтларнинг аниқлангани ўта хавотирли ҳолатдир. Улар интернет тизими орқали ўзларининг диний экстремизм, миллатчилик, ирқчилик каби турли бузғунчи ғояларини тарғиб этмоқда. Минг афсуски, мафкуравий иммунитети шаклланмаган айрим ёшлар бу ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишмоқда.
Тадбирда ХХI асрнинг долзарб муаммоларидан яна бири бўлган гиёҳвандлик ҳозирги вақтда бутун дунё бўйлаб, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ўзининг салбий оқибатларини намоён қилаётганига эътибор қаратилди. Нафақат инсон саломатлиги ва тақдири, балки жамият учун ҳам жуда хавфли ҳисобланган гиёҳвандлик кўплаб иллатларнинг манбаи эканлиги айтиб ўтилди.
Мутахассислар томонидан алоҳида таъкидланганидек, давлатимизнинг миллий хавфсизлигига таҳдидлар маълум тизимнинг эмас, балки мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келаётган барча соҳанинг барқарор ривожланишига катта салбий таъсир кўрсатиб, унинг издан чиқишига олиб келади. Шуларни назарда тутиб, ҳар бир соҳа вакиллари, аввало, огоҳлик ва ҳушёрликни оширган ҳолда, юқори савиядаги маънавий-маърифий, сиёсий дунёқараш билан юксак профессионаллик асосида ишга ёндашиши, фаолияти давомида юртимиздаги ва жаҳондаги ислоҳотлар моҳияти ҳамда аҳамиятини ўз вақтида англаб етиб, қонун доирасида иш юритиши мақсадга мувофиқдир.
— Бу каби долзарб мавзуларда ўтказиладиган жонли мулоқотлар биз учун муҳим аҳамиятга эга, — дейди Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси Беҳруз Абдуллаев. — Яна бир бор шуни англаб етдикки, биз, ёшлар атрофимизда бўлаётган воқеаларни теран нигоҳ билан кузатишимиз, уларга нисбатан ўз мустақил муносабатимизни билдира олишимиз, энг муҳими, ҳамиша огоҳ бўлиб, ёт оқимлар ва иллатларга қарши курашни ҳаёт-мамот масаласига айлантиришимиз зарур.
Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшлар депутатлар ва мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Ўз навбатида, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан тузилган махсус викторина саволларига жавоб берган энг фаол талабалар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Анвар ЭГАМҚУЛОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати етакчи мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Пискент туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 79-сонли махсус мактаб-интернатида партиямизнинг “Саховат — бена...
01 янв 1970
Сайлов ҳар бир фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширувчи имконият ҳисобланади....
01 янв 1970
Андижонлик партиядошларимиз орасида тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Улар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга турли тадбирлар ва...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори