Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг хориждаги ватандош-сайловчиларга МУРОЖААТИ

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг хориждаги ватандош-сайловчиларга МУРОЖААТИ
 
Сайлов ҳар бир фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширувчи имконият ҳисобланади. Айни пайтда ватандошларимизнинг бу муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашишлари учун давлат томонидан зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
 
Дунёнинг турли мамлакатларида бир неча миллион Ўзбекистон фуқароси борлигини инобатга олиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП уларнинг манфаатини четлаб ўтолмайди.
 
Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, биз илгари сураётган ғоя ва мақсадлар чет элда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳам бевосита алоқадор.
 
Жаҳон социал-демократиясининг бош шиорларидан бири — Бирдамлик. Шунга мос равишда Сайловолди дастуримизда меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш устувор вазифаларимиз қаторида қайд этилган. Биз барча меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларининг мамлакатимиз қонунчилигида акс этиши ва қўлланиши чораларини кўрамиз. Шу жумладан, “Меҳнат миграция­си тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ташаббуси билан чиқамиз.
 
Хориждаги ватандошларимиз! Биз ҳар бирингизни эшитишга, сиз билан мулоқотга киришишга тайёрмиз! Агар сиз партиямиздан кўрсатилган номзодга овоз берсангиз, биз парламентда кўпчилик ўринга эга бўламиз! Сайловчи сифатида сиз овоз берган округдаги депутатингизга мурожаат қилишингиз, таклифлар беришингиз мумкин.
 
Биз сизлардан сайловда фаолликни кутиб қоламиз ва “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирамиз. Зеро, хориждаги ватандошларимиз ҳам илдизи сув ичган жой – она Ватанига бефарқ эмасликлари аниқ.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун Жиззах вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 104 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда....
01 янв 1970
Жорий йилнинг май ойида вилоятимизнинг Бешариқ туманидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида сафдошларимиз жонбозлигида яна бир янги бошланғич...
01 янв 1970
Бугунги тараққиёт даври барча соҳа вакилларидан доим фаол ва ташаббускор бўлишни, ўзига юклатилган вазифани лозим даражада уддалаш, одамларнинг ишо...
01 янв 1970
Тиббий кўрик давомида айрим касалликлар аниқланиб, уларни даволаш, касалликлар кучайиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда....