ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

/
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловлар бўйича округ сайлов комиссияларининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 73, 96, 97-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси
 
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
 
1. 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинсин.
 
Раис М.АБДУСАЛОМОВ
2019 йил 25 декабрь

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мавжуд муаммоларга ечим топиш, шу мақсадда бошлаган ҳар бир ишини охирига етказиш, ваъдасининг устидан чиқиш орқали сайловчилар ишончини оқлаш депу...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг иштироки юзасидан б...
01 янв 1970
Мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда....
01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...