“Адолат” СДП хабарлари

/
Тошкент вилояти. Пискент туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 79-сонли махсус мактаб-интернатида партиямизнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Дунёни беринг болажонларга” мавзусида хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда партия депутатлари ва фаоллар Наврўз байрами арафасида ушбу мактаб-интернат жамоаси ва тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлашдилар.
— Махсус мактаб-интернатимиз биноси 2012 йилда тўлиқ реконструкциядан чиққан бўлиб, 250 ўринга мўлжалланган. Бу масканда айни пайтда 247 нафар ўғил-қизлар тарбияланмоқда, — дейди мактаб-интернат директори Зебо Каримова. — “Адолат” партияси депутатлари ташаббуси билан мактаб-интернатимизга 150 метр ҳажмдаги гилам ўрами, болалар учун кийим-кечак тўпламлари тақдим этилганлиги барчамизни қувонтирди.
Тадбир якунида махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларига байрам дастурхони ёзилди. Шунингдек, болажонлар ижро этган болалик, она юрт ҳақидаги куй-қўшиқлар, шеърлар барчага манзур бўлди.
Андижон. Кейинги йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП сафидаги ихтирочи “адолатчи”лар бир қатор ютуқларга эришмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан ўтказилган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика биринчи танловида андижонлик сафдошларимизнинг иштироки бунинг ёрқин ифодасидир. 35 ёшгача бўлган олималар, доктарант, ўқитувчи, талаба ва ўқувчи-қизлар тадбирда ўз иқтидорини намоён этишди.
Сафдошимиз, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчиси, ёш олима Давлатхон Муқимованинг қишлоқ хўжалигида ерларни экишга тайёрлашда фойдаланиладиган қурилмаси иштирокчилар ва ҳакамларда қизиқиш уйғотди. У ихтиро этган машинанинг конструкциясини мутахассислар ҳам маъқулладилар.
Зеро, бугунги кунда ҳар бир соҳада замонавий технологияларни татбиқ этиш, янгиликка интилиш ҳаётий заруратга айланди. Изланишлар келгусида самара беради, албатта.
З.ЧЎЛПОНОВА, А.НАЗАРОВ,
Тошкент, Андижон вилоят кенгашлари матбуот котиблари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Нуробод туман Кенгаши депутати Эркин Эсиргадиев сайловчиларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда....
01 янв 1970
Жамиятимизнинг барча жабҳалари қаторида сиёсий партиялар фаолиятини ҳам оммавий ахборот воситаларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Мамлакатимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ижросини таъминлашда парламентимиз ва сиёсий партиялар зиммасига...