Болажонлар қувончи

/
Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида ҳам янги йил ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олинмоқда. Буни “Президент арчаси” байрами тадбирларида иштирок этган Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган оилалар, хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган осойишталик посбонлари фарзандларининг юз-кўзларида ҳам кўриш мумкин.
Вилоят марказидаги “Висол” тантаналар мажмуасида ўтказилган тадбирда болажонларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. Байрамни ўтказишда ҳомийлик қилиш ташаббуси билан чиққан ташкилотлар юмшоқ ўйинчоқлар ва турли совғалар улашди.
Вилоят қўғирчоқ театри ва бадиий жамоалар томонидан тайёрланган байрам томошалари болажонларга бир олам завқ бағишлади. Улар ранг-баранг чироқлари товланиб турган мафтункор арча атрофида Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқ айтиб, рақсга тушди.
– Президентимиз совғаси муассасамиз тарбияланувчиларига катта қувонч бағишлади, – дейди Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйи директори Н.Тоғаев. – Бугунги байрам давлатимизнинг доимий ғамхўрлигида ҳеч нарсага зориқмай вояга етаётган болаларнинг мурғак қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада юксалтирди.
Вилоятда “Президент арчаси” тантаналарини ўтказиш бўйича мутасадди идоралар ва ҳомий ташкилотлар масъуллари, бадиий жамоалардан иборат махсус гуруҳ Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида мактаб-интернатлар, болалар шифохоналарида бўлиб, байрам совғаларини топширмоқда.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими У.Узоқов сўзга чиқди.
Т.БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА мухбири 
Adonica 03:26, 09 февраля 2017
Pecfret shot! Thanks for your post! http://zotednq.com [url=http://kpmnhgtoo.com]kpmnhgtoo[/url] [link=http://ldpbynttncz.com]ldpbynttncz[/link]

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”.
01 янв 1970
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
01 янв 1970
Ёши улуғ отахонлар билан суҳбатлашар экансиз, улар тилидан тушмаётган шукроналик, эл-юртга тинчлик-омонлик, элга тўкин-сочинлик тилаб қилинаётган д...
01 янв 1970
Астойдил ҳаракат қилинса фуқароларни ўйлантираётган ҳар қандай масалага ечим топиш мумкин. ...