Энг ёш депутат бўлдим

/
Энг ёш депутат  бўлдим
 
Мақсадга эришишда инсонга билдирилган ишонч энг катта қадамлардан бири саналади. Айнан мен каби ёшларга бундай имкониятнинг берилиши ёшларнинг ўз вақтида иқтидори ва салоҳиятини намоён этишига, билим ва тажрибасини оширишига хизмат қилмоқда.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП сафида фаолият кўрсатиб келаётган ёшларга партиянинг сиёсий тажрибага эга раҳбарлари томонидан ишонч билдириб келинмоқда. Бунга 2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар жараёнига бағишланган тарғибот тадбирларида ҳам барча юртдошларимиз яна бир бор амин бўлишди.
 
Партия ўз Сайловолди дастурида белгиланган ёшларга оид сиёсатини айнан ёшларга минбар бериш орқали етказиб берди. Бундай ишончнинг билдирилиши мен каби ёш сиёсатчининг сиёсий жараёнларда ҳар 5 йилда бир бор бўладиган кураш майдонида тўлақонли тобланиш имкониятини берди.
 
Ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, Ўзбекистон “Адолат” СДП — журъатлилар партияси. Партия жуда кўп жараёнларда бугунги ислоҳотларнинг асосий кучи бўлган ёшларга ҳеч қандай ҳадиксиз имконият ва минбар яратиб берди. Жумладан, партия номзодлари сафига аёлларни кенг жалб этгани ва уларнинг сайланишига эришганлиги, илк бор сайловлар жараёнида блогерлар номзодини илгари сурганлиги, Сайловолди дас­турида мамлакатимиз ёшларига олий таълим олишига имконият яратиш борасидаги ғоялари шулар жумласидандир.
 
Мана шундай сиёсий майдонда яратиб берилган минбарлардаги тобланиш орқали халқимиз ва сайловчилар ишончини қозониб, “Адолат” СДПдан маҳаллий Кенгашга сайланган энг ёш депутат бўлдим. Шунингдек, сайлов якунлари бўйича 90 кунлик сайлов тарғиботи кампаниясидаги хизматларим партиянинг юксак мукофоти — “Адолат” кўкрак нишонига муносиб топилди. Бундай ишонч билдирилиши менга улкан масъулият юклайди. Келгуси фаолиятим давомида партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва ташаббусларни амалиётга кенг жорий этиш, партиянинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини янада ошириш учун бор куч ва ғайратим билан меҳнат қиламан. Асосий мақсадимиз жамиятда қонун устуворлигига эришиш, халқимизга муносиб турмуш шароити яратишдир.
 
Фаррух АБДУҲАМИДОВ,
халқ депутатлари
Арнасой тумани Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари жорий йилдаги фаолиятида инсон манфаатларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратм...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт босқичида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун ло...
01 янв 1970
Ўзбекистон мустақилликка эришган биринчи кунлардан улкан сиёсий ирода ва азму шижоат туфайли миллий армиямизга асос солинди. 1992 йил 14 январда юр...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтади. ...