2020 йил — иқтисодий соҳа ходимлари учун синов йили бўлади

/
2020 йил — иқтисодий соҳа ходимлари учун синов йили бўлади
 
Яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда 2020 йил Давлат бюджети параметрларини сўзсиз ижро этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жорий йилдан бошлаб иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сонини кўпайтириш ва бюджет даромадларини мунтазам ошириб бориш бўйича доимий равишда тизимли ишларни ташкил этиш зарурлиги юзасидан таклифлар берилди.
 
Президентимиз мазкур жараёнларда ҳар бир тадбиркорга шароит яратиш, уларнинг дардига малҳам бўлиш, бир нафар тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатса, бунга “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралиши зарур, деб таъкидлади.
 
Ҳақиқатан ҳам, 2020 йил иқтисодий соҳа ходимлари ва барча даражадаги ҳокимлар учун синов йили бўлади. Сабаби, илгари маҳаллий ҳокимликлар томонидан қилинадиган қурилиш-таъмирлаш ишлари ва шунга ўхшаш катта маблағ талаб этиладиган дас­турларга республика бюджетидан маблағ ажратилар эди. Эндиликда республика бюджетидан маблағ ажратиш фақатгина инвестиция дастурлари, маҳаллий бюджетларга трансфертлар ва қайтариб бериш шарти билан бериладиган ссудалар орқали амалга оширилади.
 
Мисол тариқасида, ўтган йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида харажатларнинг катта қисми республика бюджетидан амалга оширилган. Эндиликда, маҳаллий бюджетларга қўшимча маблағлар топиш йўлларини қидириши, тадбиркорга айланиб, бизнес вакиллари билан елкама-елка ишлаш, яъни ишбилармонлар солиқ тўлаш қобилиятига эга бўлиши учун истиқболли лойи­ҳаларга етарли миқдорда айланма маблағига банк кредитлари ажратиш, ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиб бориш зарур бўлади. Ана шу масалалар ҳал этилмаса, белгиланган мақсадларга эришишда қийинчиликларга дуч келамиз.
 
Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун Президентимиз томонидан ҳам амалий, ҳам ҳуқуқий шарт-шароит яратиб берилди. Тегишли қарорлар қабул қилинди. Қонунлар чиқарилди. Энди фақатгина тизимли равишда, сидқидилдан ва виждонан ишлаш керак, холос. Шундагина кўзланган мақсадларга эришамиз.
 
Шу билан бирга, йиғилишда солиқ тушумларини ўз вақтида йиғиш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди. Бунинг учун ҳокимлар ва уларнинг иқтисод бўйича биринчи ўринбосарларига, молия ва солиқ идораларига аниқ вазифалар берилди. Бундан таш­қари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ошириб бажарилган даромадлар, биринчи навбатда, ҳудудларда мавжуд инфратузилмани яхшилашга йўналтирилиши кераклиги қайд этилди.
 
Шунингдек, янги Солиқ кодексини амалиётда тўғри ишлашини таъминлаш, унинг нормаларини тадбиркорлар, фуқаролар, солиқчилар ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари онгига сингдириш мақсадида кенг тарғиб қилиш, кодекс мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, иқтисодий комплекс идоралари ходимлари ва тадбиркорларни ўқитишни ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
 
Албатта, буларнинг ҳаммаси кўтарилган масалаларга жиддий ёндашган ҳолда, қўйилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш, пировардида эса, иқтисодий соҳа ходимлари учун синовли йил бўлиши кутилаётган жорий йилда иқтисодиётимизни янада ривожлантиришга эришишга хизмат қилади.
 
Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Яқинда Фарғона вилоят партия кенгашига фуқаролардан бири йўллаган миннатдорлик хати келиб тушди....
01 янв 1970
Кейинги йилларда республикамизда  аҳолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги у...
01 янв 1970
Мамлакатимизда бугун ёшлар учун яратилаётган ша­роитлар, имкониятлар минглаб иқтидор эгаларини кашф этишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ташкил эти...
01 янв 1970
Мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида су...