Боғлар саховати — турмуш зийнати

/
Самарқанд туманида фермерлик ҳаракатини ривожлантириш баробарида озиқ-овқат захираларини кенгайтириш, аҳолининг истеъмол талабларини тўла-тўкис қондириш ва маҳсулот экспортини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги ўнлаб фермер хўжаликлари ана шу мақсадни кўзлаган ҳолда бугун боғдорчилик ва узумчиликда интенсив технологияларни ҳамда томчилатиб суғориш усулини жорий этиб, юқори сифат ва самарадорликка эришмоқдалар.
Табиий шароитда суғориш мураккаб бўлган ерларда деҳқончилик қилаётган “Ҳамидов Халил саховати” фермер хўжалигининг янги агротехнологияларга таяниб боғ ва узумзорлардан, сабзавот пайкалларидан мўл ҳосил етиштираётгани фикримизнинг тасдиғидир.
— Банк кредити ёрдамида барча зарур техникаларни сотиб олганмиз, артезиан қудуқ қазиб сув чиқарганмиз, — дейди фермерлар саркори Абдурафиқ Ҳамидов. — Салкам ўн беш гектар майдонда пакана навли серҳосил боғ ва токзорлар барпо этдик. Ҳатто мева сақлаш учун сиғими 500 тонналик музлатгич омборхона ҳам қурганмиз. Изланишларимиз натижаси эса йилдан-йилга яхшиланиб, хўжаликда меҳнат қилаётганларнинг даромади, турмуш фаровонлиги ортиб бормоқда.
Дарвоқе, мазкур жамоа боғларида ҳозир йиғим-терим ишлари авжида. Самарқанд шаҳридаги бозор ва савдо дўконларига ҳар куни тонналаб сара мева, узум, сабзавот маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Ҳосилнинг бир қисми эса қишда сотиш учун омборхонада ғамланмоқда. Йил якуни бўйича деҳқончиликнинг барча турларидан 200 миллион сўм даромад олишни мўлжаллаган фермер хўжалиги боғдорчиликда истиқболли навларни янада кўпайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб, суғориш тармоқларини такомиллаштиришни мўлжаллаган.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири.
Суратда: фермер хўжалиги аъзоси Умида Аҳророва.
 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, шу йилнинг 1 февралида пойтахтимиздаги “Tashkent Сity” қурилиш майдонида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилиб, матбуот а...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб олий ўқув юртлари талабалари ўртасида...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисида сўзлаган нутқи депутатлик фао...
01 янв 1970
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган ХХХI ёзги Олимпия ва ХV Паралимпия ўйинлари якунлари мустақил мамлакатимиз шон-шуҳратини дунёга ...