Болаларга беринг дунёни!

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши фаоллари томонидан Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш марказида жойлашган, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашли Республика гимнастика турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Бола қувончи — олам қувончи” мавзусида тадбир ўтказилди.
Партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур” ижтимоий лойиҳаси доирасида, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мазкур спорт мактабининг мураббий ва тарбияланувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Бегимова, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Р.Ибрагимов, “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси А.Пиржанов ва бошқалар мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмонан ва маънан соғлом авлод бўлиб вояга етишлари, уларнинг замонавий илм-фан ва технологияларни пухта ўрганишлари учун барча имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлашди.
Тадбирда спорт мактабининг турли танлов ва мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб келаётган ўқувчиларига эсдалик совғалари топширилди.
***
Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳамда Болалар боғида бир-биридан қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтди. Аттракционлар бепул хизмат қилди, расмлар танлови, спорт мусобақалари болажонларнинг мароқли дам олиши ва ўз иқтидорларини кўрсатишига яна бир имкон берди.
— Партиядошларимиз ҳам келажагимиз эгаларини хурсанд этиш, мазмунли дам олишлари учун турли тадбирлар ташкил этмоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шерзодбек Валиев. — Бу борада “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида ўн кун давомида барча шаҳар ва туманларда тадбирлар ўтказилади. 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда сайёрамизда қарийб 1 миллиард нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт кечирмоқдалар. ...
01 янв 1970
Бозорда рўзғор учун зарур маҳсулотларни танлаб, сифатига қараб, нархини савдолашиб олиш имкони бор....
01 янв 1970
Миллий тараққиёт, ўзликни англаш, дунёга чиқиш ҳеч қачон ва ҳеч ерда силлиқ кечмаган. Бунинг боиси, дунё йўллари, бозор ва минбарлари аллақачон бўл...
01 янв 1970
Одамларнинг оғирини енгил қилиб, уларни эзгуликка, бунёдкорликка ундай олган депутат кўпчиликнинг ишончига сазовор бўлади....