Инсонга наф келтириш — олий бахт

/
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий ҳимоя масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Мамлакатимиз Президентининг виртуал қабулхонаси ёки жойлардаги Халқ қабулхоналарига юртдошларимиз асосан ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилаётгани таъкидланмоқда. Қолаверса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан жойларда ўтказилган учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар жараёнида қилинаётган мурожаатлар ҳам буни тасдиқлаб турибди.
Ижтимоий ҳимоя хусусида сўз борар экан, бунда аҳолини иш билан таъминлаш алоҳида ўрин тутишини айтиш жоиз. Чунки ишсизлик ҳар кандай ёмон иллатларни келтириб чиқарувчи, ҳаттоки инсонни жиноятга етакловчи омиллар сирасига киради.
Бугунги кунда юртимизда фуқароларни иш билан таъминлашнинг янги ва самарали механизмлари ишлаб чиқилган. Иқтисодиётимизга, айниқса, саноатга йирик-йирик лойиҳаларнинг олиб кирилиши натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Жойларда ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида кўпгина юртдошларимиз ўзларининг доимий иш ўринларига эга бўлмоқдалар. Шунингдек, касб-корига мос иш топилмаганлари турли жамоат ишларига жалб қилинмоқда, айримлари турли касбларга қайта ўқитилмоқда, ҳатто баъзиларига ишсизлик нафақаси ҳам тайинланмоқда.
Республикамизда ижтимоий ҳимоя борасида амалга оширилаётган ишлар инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлигини яққол ифодалайди. Зеро, инсонга наф келтириш — олий бахт саналади.
Мусаффохон МЕЛИБОЕВА,
Қўқон шаҳар 1-сонли ДНИ нотариуси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишларга мос равишда мансабдор шахслар, депутатлардан тортиб, оддий...
01 янв 1970
Наманган давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши томонидан давра суҳбати ўтказилди....
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулият янада ортди. ...
01 янв 1970
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қорақалпоғистонлик фидойи, ишбилармон-тадбиркорлар ҳам му...