Ахборот олиш маданияти — давр талаби

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман кенгаши томонидан “Ахборот олиш маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Партиямизнинг “Фикр – ғоя — ҳаракат” лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари қатнашди.
Тадбирда ахборот оқими кучайган бугунги кунда аҳоли, айниқса, ёшларнинг турли ахборот манбаларидан узатилган маълумотларни тўғри танлаш, интернетдан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш давр талаби эканлиги қайд этилди. Албатта, бу борада бошқа манбаларга қараганда интернет тизими кенг тарқалганлиги, бу тизим ахборот оламида ўз ўрнини топиши билан бирга жамиятнинг миллий-ахлоқий қадриятларига, фарзанд тарбиясига ҳам таъсир кўрсатаётганлигини назардан четда қолдириб бўлмайди.
Тарғибот тадбирида халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати Шахоб Файзиев бу борадаги замонавий педтехнология услублари, ахборот манбалари ва улардан оқилона фойдаланиш хусусида батафсил тўхталиб ўтди.
— Бугунги замон ҳамма нарсага очиқ кўз билан реал қарашни, юксак мақсадлар йўлида фидойи ва қатъиятли бўлишни тақозо этмоқда, — деди Ш.Файзиев. — Шу боис ёш авлод онгида у ёки бу мавзу хусусида нотўғри тасаввур пайдо бўлиб қолмаслиги керак. Муаллим ва мураббийлар, маънавият соҳаси ходимлари ёшларнинг қалби ва онгини ёт, зарарли таъсирлардан асраш учун курашиши, ахборот оқими жадаллашуви шароитида миллий-ахлоқий қадриятларни ёшлар маънавиятига сингдиришнинг таъсирчан омилларини излаб топиш ҳақида кўпроқ ўйлашимиз зарур.
Иштирокчилар ахборотнинг салбий ва ижобий хусусиятларини фарқлаш, яхши маълумотни ўзлаштириш, зарарлисини рад этиш учун инсон онги ривожланган, ўзи эса мустаҳкам иродали бўлиши лозим, деган фикрни билдиришди. Ёшлар бу борада нафақат катта ёшдаги кишилардан ўрганиши, балки ўзлари ҳам бир-бирига яхши ибрат бўлиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юқоричирчиқ туман партия кенгашида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари “Сирғали” маҳалласи аҳли билан мулоқотда бўлишди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида...
01 янв 1970
“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида шаҳар, туман партия кенгашлари фаоллари чақирувлар асосида хонадонлар ва ташкилотларда бўлиб, Ўзб...
01 янв 1970
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА...