Таъмирталаб йўлда носозликлар бартараф этилади

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудий ва қуйи партия ташкилотларида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллаларда ўтказилаётган мулоқотлар аҳоли манфаатларини рўёбга чиқаришда муайян натижалар бермоқда. Хоразм вилоятида ҳам партия депутатлари ва фаоллар хонадонларда бўлиб, одамларнинг турмуш тарзи билан танишмоқда, уларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганмоқда.
Мазкур ўрганишларда, айниқса, қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг турмуш тарзи партия ишчи гуруҳларининг диққат марказида бўлмоқда.
Урганч туман партия ташкилотида тузилган ишчи гуруҳ аъзоларининг тумандаги “Беш айвон” маҳалласи аҳли билан мулоқотлари ҳам хайрли мақсадларга қаратилди. Фуқаролар билан суҳбатлашган партия фаоллари аҳолининг турмуш тарзини, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни яқиндан ўрганиб, одамларнинг дарду ташвишларини чуқур ҳис этган ҳолда иш олиб боришга ҳаракат қилишмоқда.
Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Ирода Худойберганова иш топа олмаётгани боис оиласида моддий етишмовчиликлар юзага келганлиги ҳақида мурожаат қилди. Ишчи гуруҳ аъзолари туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарлари билан фикрлашгач, масала тез орада ҳал этиладиган бўлди.
Фуқаролар “Беш айвон” ҳамда “Шерматлар” маҳалласидан ўтувчи 4 километр ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, айниқса, ёғингарчилик пайтларида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар учун муаммолар пайдо бўлаётганига фаолларнинг эътиборини қаратишди.
Йўлнинг муаммоли қисми ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва шу ҳудуддан сайланган депутат Саида Қурбонниёзова ушбу масалада туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Сардор Юсупов номига депутатлик сўрови юборди. Саида Қурбонниёзованинг таъкидлашича, муаммони бартараф этиш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.
— Бир неча йилдан буён оғир касалликка чалинганим боис тез-тез даволанишга тўғри келади. Дори-дармонларга пул етказиш оиламизга қийинчилик туғдирмоқда. Партия фаоллари ҳолимиздан хабар олгани бизни қувонтирди. Улар яшаш шароитимиз ва соғлиғим билан қизиқиб, худди яқинларимдек суҳбатлашишди. Мурожаатимни эътиборга олиб, “Беш айвон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муборак Олимова билан маслаҳатлашгач, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талабидан келиб чиқиб, менга моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилди, — дейди Насиба Бобожонова.
Ишчи гуруҳ аъзолари кун давомида 20 дан зиёд хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқот қилишди. Одамларни ўйлантираётган бир қатор масалаларга ойдинлик киритилди, ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди. Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган ташаббускор фуқароларга банклардан имтиёзли кредитлар олишида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кўмак берилиши билдирилди.
Шунингдек, учрашувларда маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида таклиф ва тавсиялар бериш ҳам фаолларнинг эътиборидан четда қолмади.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада тўпланиб қолган кўплаб муаммолар ечимини топиш, уларни бартараф этишда давл...
01 янв 1970
Айтинг-чи, қандай турдаги даромадлардан декларация асосида солиқ тўланиши керак?...
01 янв 1970
1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин. ...
01 янв 1970
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.