“Адолат” қабулхоналарига ишонч ортмоқда

/
“Адолат” қабулхоналарига ишонч ортмоқда
 
2019 йил мобайнида Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 1865 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 1000 (54 фоиз) таси партия депутатлик гуруҳлари ва фаоллари томонидан тегишли ижро органларига сўровлар чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 450 (24 фоиз) таси фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди. 415 (22 фоиз) дан ортиқ мурожаатлар айни вақтда ижро органларига юборилган бўлиб, улар устидан депутатлик назорати ўрнатилган. 
 
Партия тизимидаги “Адолат қабулхоналари” фаолияти таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар Бухоро (15 фоиз), Жиззах (14 фоиз), Қашқадарё (10 фоиз) вилоятларига тўғри келмоқда.
 
Мазкур мурожаатлар таҳлил қилинганда уларнинг аксарияти коммунал хўжалик (19 фоиз), банд­лик (18 фоиз), ижтимоий масалалар (10 фоиз), соғ­лиқни сақлаш (10 фоиз), тадбиркорликни йўлга қўйиш (9 фоиз), йўл-транспорт (8 фоиз), уй-жой (8 фоиз), таълим (7 фоиз) соҳаларига тегишлидир.
 
Шунингдек, мурожаатларда фуқаролар томонидан жамиятимизнинг турли соҳаларини ислоҳ этишга қаратилган 40 дан ортиқ таклифлар ҳам билдирилди.
 
Андижон вилояти, Андижон шаҳри, “Дўстлик” МФЙ, “Майбоғча” кўчаси 2-тор, 27-уйда яшовчи фуқаро О.Раҳимова акаси ва ўзининг руҳий касал эканлиги, бутун бир оила акасининг нафақа пулига кун кечириши ва кам таъминланган оила эканлиги сабабли хонадонида қурилиш бошланганлиги учун имконият даражасида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат бўйича партия фаоллари ва ҳомийлар кўмагида фуқарога моддий  ёрдам кўрсатилди.
 
Андижон вилояти, Андижон шаҳри, “Мевазор” кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро И.Шералиев кам таъминланган оила эканлиги сабабли даволанишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича фуқаро вилоят кўп тармоқли клиникасида даволаниш учун ётқизилди. Партия фаоллари ва ҳомийлар томонидан фуқарога даволаниши учун дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминланиши учун ёрдам пули ажратилди.
 
Избоскан туман, “Наврўзобод” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Олимжонова  кам таъминланган оила эканлиги сабабли МФЙ томонидан моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман Кенгаши депутати Д.Ибрагимованинг депутатлик сўрови орқали ижобий ечим топиб, фуқарога  бир марталик ёрдам пули ажратилди.
 
Бухоро вилояти, Олот тумани,  “Халқобод” МФЙ худудида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Навбатов ҳамда  “Оқ олтин” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро К.Тўйев иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб  қилган мурожаатлари бўйича фуқаролар Олот саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига техник ходим сифатида ишга жойлаштирилди.
 
Бухоро шаҳри, “Отбозор” МФЙ “Марғосим” кўчасида яшовчи фуқаро Г.Хидирова қизи билан Бухоро шаҳридаги қурилиш вагонларида яшаб келаётганлиги сабабли уй-жойга муҳтожлиги ҳақида мурожат қилган. Ушбу мурожаат Бухоро шаҳар Кенгаши депутати О.Эгамовнинг Бухоро шаҳар ҳокимиятига чиқарган депутатлик сўрови орқали ҳал этилиб, фуқаро уй-жойга муҳтожлар рўйхатига киритилди ҳамда  ҳозирда яшаш учун жой ажратилди.
 
ўаллаорол тумани “Мирзабулоқ” ҚФЙ Кетмончи қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Аҳмедова иш билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича фуқаро 20-умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди.
 
Зомин туман “Қўрғон” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Исматуллаева маҳаллада кам таъминланган оила рўйхатида турганлиги сабабли даволаниш учун йўлланма олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат туман Кенгаши депутати Ш.Тўраевнинг Зомин туман тиббиёт бирлашмасига чиқарган сўрови орқали ечимини топиб, фуқарога ордер ажратилишига эришилди.
 
Янгиобод туман “Сармич” МФЙ­да  яшовчи фуқаро У.Ҳамдамов уй-жойини кадастр рўйхатидан ўтказишдаги муаммолар сабабли ушбу масалада амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат бўйича масала ўрганиб чиқилиб, Янгиобод туман  кадастр  бўлимида фуқаронинг уй-жойи кадастр рўйхатидан ўтказилишида кўмаклашилди.
 
Қарши шаҳар  “Мағзон”, “Дарвозатутак”, “Ойбек”  МФЙда истиқомат қилаётган фуқаролар томонидан ҳудудлардаги ички йўллар таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар асосида шаҳар Ободонлаштириш бўлимига чиқарилган сўровлар орқали ички йўллар таъмирланди.
 
Қарши шаҳар “Чўлқувар” МФЙ  фуқаролари томонидан ҳудудда болалар майдончаси йўқлиги сабабли болалар учун майдонча қуришда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат бўйича айни дамда тумандаги мутасадди ташкилотлар билан ушбу масала ўрганиб чиқилиб, болалар учун майдонча қуриш ишлари бошлаб юборилди.
 
“Адолат қабулхоналари” фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш билан бирга аҳолининг “Адолат” СДПга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу жараёнларда партия депутатлари ва фаолларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тажрибалари ортиб, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини кучайтиришда, халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
 
Дилноза МИРЗАМАҲМУДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Марказий аппарати котибияти бош мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳар бир юртдошимизнинг орзу-истаги эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, обод ва мустақил Ватан равнақига ҳисса қўшишдан иборат. ...
01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...
01 янв 1970
Ўзбекистон "Адолат" СДП "Ёш адолатчилар" қаноти томонидан "Адолат билимдони" кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлар...
01 янв 1970
Пайшанба — Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни