Депутат аралашуви натижа берди

/
Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётига молик бўлган муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича халқ вакилларининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Депутатлар аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни ўрганишга ва уларни бартараф этишга алоҳида аҳамият қаратишмоқда.
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Бўстон” МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ва амалдаги ҳолат билан яқиндан танишиб, аҳоли вакиллари билан юзма-юз, очиқ мулоқотлар ўтказди. Ўрганишлар жараёнида маҳалла ҳудудида фуқароларнинг қулай ва хавфсиз равишда истиқомат қилишларига тўсқинлик қилувчи бир қатор ҳолатлар аниқланди. Хусусан, кўп йиллардан бери Ал-Хоразмий 2-тор кўчаси ўз сатҳига кўра бошқа кўчалардан паст бўлганлиги туфайли бу ерда ёғингарчилик пайтида сув тошиши ва аҳоли турар-жойларини тез-тез сув босиши кузатилади. Эшон Бобохон кўчаси 67-уй олди қисмида тартибсиз қурилган гаражлар ўрнига намунавий автотураргоҳ қурилиши мўлжалланаётган жойда 4 та ташқи ёритиш темир бетон устунлари авария ҳолатида эканлиги аниқланди.
 
Юқоридаги камчиликлар ва уларни бартараф этишни муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Шайхонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Баҳром Валиев, Шайхонтоҳур туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фаррух Юлдашев, “Бўстон” МФЙ раиси Бахтиёр ўафуров, мутахассис Лола Зуфарова, шунингдек, туман ИИБ ходимлари ва туман ободонлаштириш ташкилотидан вакиллар қатнашди.
 
Йиғилишда Шайхонтоҳур туман ҳокимининг ўринбосари мутасадди идоралар билан биргаликда “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги ҳолат батафсил ўрганиб чиқилганлиги, маҳалла ҳудудида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ва янгидан қуриш ишлар олиб борилаётганлиги хусусида маълумот берди. Туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла аҳолиси билан келишилган ҳолда сув оқимини камайтириш мақсадида сув йўналишини ўзгартириш бўйича ягона тўхтамга келинганлигига, тумандаги мутасадди ташкилотларнинг масъуллари билан биргаликда фуқароларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида янги ташқи ёритиш темир бетон устунлари ўрнатилганлигига урғу берди.
 
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида дастурий вазифаларимизнинг халқчил аҳамияти янада яққолроқ намоён бўлмоқда....
01 янв 1970
“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгашида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
01 янв 1970
Қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб боришни тақозо этади....
01 янв 1970
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларга иззат-икром кўрсатиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказишди....