Ҳуқуқий билимларни қўллаш кўникмаси қандай шаклланади?

/
Қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб боришни тақозо этади.
Фарғона давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши ҳамда Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда сиёсий партия ва ички ишлар органларининг ўрни ва роли” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Ҳамкор ташкилотлар вакиллари, талабалар, олий таълим муассасаси ўқитувчилари иштирок этган мазкур тадбирда таъкидланганидек, дарҳақиқат, бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор омиллар, камчиликлар мавжуд. Жумладан, ҳуқуқий таълим ва тарбиянинг кичик ёшдан шакллантирилмаётганлиги, бу борада оила, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасида узвий ҳамкорлик етишмаслиги, ёшларда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари амалга ошираётган ишларнинг талаб даражасида эмаслиги кузатилмоқда.
Албатта, ёшларга берилган пухта ҳуқуқий билим уларда кучли фуқаролик позицияси шаклланишига кўмаклашади, бу эса ёшларнинг ўз тенгдошларига намуна бўлиши, кейинчалик профессионал даражада фаолият олиб боришига ижобий таъсир қилади. “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида ўтказиб келаётган тарғибот тадбирлари ҳам ана шу мақсадга йўналтирилгани эътиборга молик.
— Ёшларни қизиқтира оладиган жонли мулоқотларни ташкил этиш, аҳолининг барча қатламларини ҳуқуқий саводхонликка чорлаш, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишга ўргатиш олдимизда турган долзарб вазифадир, — дейди Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими катта терговчиси, катта лейтенант Ҳумоюн Жўраев.
Тадбир давомида маърузачилар қайд этган маълумотлар ва ҳуқуқий тушунчалар юзасидан ёшлар учун викторина ўтказилди. Викторинада саволларга тўғри жавоб берган талабалар ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Нодиршоҳ НАЗИРЖОНОВ,
Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходими, лейтенант

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жамиятимизнинг барча жабҳалари қаторида сиёсий партиялар фаолиятини ҳам оммавий ахборот воситаларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. ...
01 янв 1970
Ватанимизнинг барча гўшалари каби Тўрақўрғон туманида ҳам Мустақилликнинг 27 йиллиги кўтаринки руҳда нишонланди....
01 янв 1970
Юртимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинади. ...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар дав...