Қулайликлар яратилди

/
Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати Ислом Худойбердиев “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 2700 дан зиёдроқ фуқарони бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолардан бири — тоза ичимлик суви масаласини ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатди.
Электорат ишончини оқлашга астойдил интилаётган И.Худойбердиев ташаббуси билан маҳаллада артизиан қудуғи қазилиб, сув минораси барпо этилди. Маҳалла аҳли 365 хонадонда ҳаёт манбаи бўлган тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланганидан мамнун эканини айтишди.
Таъкидлаш жоизки, тадбиркор сифатида туманимиз тараққиётига улуш қўшиб келаётган партиямиз фаоли, “Чағониён-Наслчилик-Денов” хусусий корхонаси раҳбари Ислом Худойбердиевнинг ибратли ишлари кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Партия депутати И.Худойбердиевнинг ташаббускорлигида Денов туман марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Нуронийлар чойхонаси” бунёд этилганлиги ва бошқа қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аҳолига қулайликлар яратиш билан бирга партиямизнинг ҳудуддаги нуфузини оширишда ҳам ижобий ўрин тутмоқда.
Чори ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Денов туман кенгаши раиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман кенгаши ташаббуси билан “Оила мустаҳкамлигини таъминлаш: аёл, оила ва жамият” мавзус...
01 янв 1970
Уюшмаган ёшлар ўз муаммосини ҳал этишда “Адолат” СДПга ишонмоқда
01 янв 1970
ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий бе...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....