Партия кўмагида ишга жойлашдик

/
Уюшмаган ёшлар ўз муаммосини ҳал этишда “Адолат” СДПга ишонмоқда
Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Самарқанд вилоятида партия фаоллари, депутатлар ҳамда қатор манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида амалий семинар бўлиб ўтган эди. Мазкур тадбир доирасида вилоятнинг Тайлоқ, Пастдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳрида меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, кўпгина ёшлар иш жойларига эга бўлишди. Қуйида Тайлоқ туманида яшовчи ана шундай ёшлардан айримларининг мазкур семинар долзарб аҳамият касб этганлиги хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.
Бекзод МАҲМАТМУРОДОВ,
“Истиқлол” маҳалласи:

— Ёшим 22 да. Санъат ва мусиқа жону дилим. Шу боис Тайлоқ мусиқа ва санъат мактабига ўқишга кириб, таҳсил олдим. Аммо мактабни битириб, ўз ихтисослигим бўйича ишга жойлаша олмай икки йил оворагарчиликда юрдим. Мен мурожаат қилган корхона-ташкилотлар “кутиб туринг-чи, зарурроқ муаммоларимиз кўп, мусиқага ҳам фурсат келар” деб ҳар гал илтимосимни кейинга қолдириб келишарди. Ахир мусиқа, санъатни турмушдан ажратиб бўладими? Нега у муаммолар қаторида охирги навбатга қўйилиши керак?
Тайлоқда бўлиб ўтган семинарда қатнашган “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаровга шу ҳақдаги мулоҳазаларимни айтиб, ёрдам сўрадим. Партия раҳбари мени диққат билан тинглаб, оилавий аҳволимни, келажак режаларимни сўраб-суриштирди. Мусиқачиликни танлаб тўғри иш қилганимни, келгусида етук иқтидор эгаси сифатида ўз истеъдодимни намоён этишимни ишонч билан таъкидлади.
Энг қувончлиси, шу ернинг ўзида менинг муаммоимга ечим топилиб, Тайлоқ мусиқа ва санъат мактабига ишга жойлашдим. Ёшлар қалбига назар сола оладиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган партиядан, унинг раҳбариятидан беҳад миннатдорман.
Умида ОЧИЛОВА,
“Тараққиёт” маҳалласи:

— Оиламиз кам таъминланган оилалар қаторига киради. Икки йил муқаддам Самарқанд шаҳридаги Сўзангарон тиббиёт коллежини тамомлаган эдим. Бироқ на тиббиёт бирлашмасида ва на оилавий поликлиникаларда иш топилмади. Мен қатори дугоналарим эрталаб ишга отланаётганини ва улар вақтини мазмунли ўтказаётганини кўриб, шундай бахт қачон насиб этаркин, деб уларга ҳавас қилар эдим.
Шу боис Тайлоқда “Адолат” партияси ташаббуси билан ёшлар муаммосини ҳал этишга қаратилган анжуман ўтказилишини эшитиб, йиғилишга келдим. Минбарга чиқиб, ўз ташвишларим, оилавий аҳволим ҳақида гапирдим. Қаранг, мени тушунадиган, дардимга дармон бўладиган кишилар бор экан. Улар менга ёрдам беришга ваъда қилишди. Шу куннинг ўзидаёқ туман тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиндим. Энди ота-онамга елкадош бўлиб, рўзғор ташвишларини енгиллаштиришда уларга кўмаклаша оламан.
Партия Сиёсий Кенгаши раҳбарларининг жойларда, бевосита одамлар орасида ўтказаётган фойдали мулоқот, анжуманлари кўпроқ бўлишини ва улар турмушимиздаги лоқайдлик, бефарқликларни бартараф этишини, қонун кучини амалда кўрсатишини чин дилдан истаб қолар эдим.
«Adolat» мухбири
З.ТЎРАҚУЛОВ ёзиб олди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Узун туманидаги “Узунқишлоқ” маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланганлиги ана шундай хайрли ишлардан бири бўлди...
01 янв 1970
Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мукаррам. Мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва Қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай э...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар орас...
01 янв 1970
2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирмоқда....