“Узунқишлоқ”да ичимлик суви таъминоти яхшиланди

/
Ҳудудларда ҳақиқий аҳволни ўрганиш, очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали аҳолини ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чоралари кўрилаётгани фуқароларнинг турмуш шароити яхшиланиб бораётганида ҳам ўз аксини топмоқда.
Узун туманидаги “Узунқишлоқ” маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланганлиги ана шундай хайрли ишлардан бири бўлди.
Учрашувлардан бирида фуқаролар билдирган мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаровнинг ташаббуси билан маҳалладаги мавжуд сув иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилишга доир лойиҳа ишлари якунланиб, аҳолига тоза ичимлик суви келтирилди.
Айтиш жоизки, ушбу лойиҳага мувофиқ маҳалладаги 2 та сув қудуғини таъмирлаш ва 2 та сув насоси ўрнатиш, мавжуд сув минорасини таъмирлаш ва 0,5 километр масофадаги яроқсиз ҳолга келиб қолган сув қувурларини алмаштириш ишлари режалаштирилган эди. Бу ишларни амалга ошириш учун ҳомийлик маблағи сифатида республика “Экосан” жамғармаси томонидан 30,5 миллион сўм маблағ ажратилди. Молиялаштирилган маблағ ҳисобидан ЭЦВ-6 сув насоси ва унга тегишли электрокабеллар, каскал қурилмаси ва темир сув қувурлари харид қилинди. Сариосиё туманидаги “Изоляция” кичик корхонаси бунёдкорлари қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини олиб боришди.
Сув келтирган элда азиз, дейдилар Бу хайрли ишлар туфайли оғири енгил, узоғи яқин бўлган қишлоқ аҳли беҳад мамнун.
Гулшод ТУРСОАТОВА,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаат...
01 янв 1970
Маҳаллалар аҳолиси, ёшлар партия фаолларининг эзгу саъй-ҳаракатларига хайрихоҳлик билдириб, тадбирда фаол иштирок этишди. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январь ойида ўтказилган биринчи йиғил...