Ташаббускор ёшлар учун имтиёзли кредит ажратилди

/
Фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш ҳамда электорат манфаатлари йўлида жонкуярлик билан иш олиб бораётган халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати Эркин Эсиргадиев сайловчиларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда.
Э.Эсиргадиев тумандаги “Авлияш”, “Таромуш”, “Гулқишлоқ”, “Гирдиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ташкил этиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. Мазкур мулоқотларда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, кейинги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш билан бирга фуқароларни қийнаётган масалаларни ўрганиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишга интилмоқда.
86 ёшли Салим ота Йўлдошев депутат билан юзма-юз мулоқот чоғида ўзини анчадан буён қийнаб келаётган уй-жой муаммосини баён қилди. Маълум бўлишича, С.Йўлдошев 6 ойдан бери уй-жой қуриш учун қурилиш моллари билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлигидаги масъул ходимларга мурожаат қилган бўлишига қарамай натижаси бўлмаган. Депутат аралашгач, туман ҳокимлиги томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилиб, ижобий ечим топди.
“Гирдиқўрғон” маҳалласида жойлашган 22-умумтаълим мактаби ҳудудида қурилиш ишларини амалга оширишга эҳтиёж борлиги, бу масканда қўл ювиш хонаси йўқлиги болалар учун ноқулайликларни пайдо қилган эди.
Э.Эсиргадиев туман молия бўлими, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига депутатлик сўрови киритиши натижасида бугунги кунда мактабнинг атрофи девор билан ўралиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида яқиндан кўмак беришда ҳам депутат фаоллик кўрсатмоқда. Тумандаги мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Зарифа Ҳақбердиева, Ширин Йўлдошева чорвачилик билан шуғулланиш истаги борлигини депутатга маълум қилишди. Э.Эсиргадиев “Алоқа банк”нинг Самарқанд вилоят филиалидан уларнинг ҳар бири имтиёзли тарзда 6 миллион сўмдан кредит олишида амалий ёрдам кўрсатди.
Айни пайтда депутат яна бир хайрли ишни амалга оширишга киришди. Тумандаги “Таромуш”, “Авлияш”, “Гирдиқўрғон” маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласида туман “Сув-оқава” корхонасига киритган депутатлик сўрови ўрганилмоқда ва ижроси депутат назоратига олинди.
Лола САЙИДОВА,
Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан халқ билан янада яқинроқ ва тўлақонли мулоқот қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. ...
01 янв 1970
Сиёсий партия сафларининг жипслашганлиги унинг ҳар бир тузилмаси, фаоллари ўз олдига қўйган мақсадларини ҳамжиҳатликда рўёбга чиқаришида муҳим ўрин...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб д...
01 янв 1970
2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирмоқда....