Аҳоли нимадан норози?

/

Аҳоли нимадан норози?

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши қабулхонасига пойтахтда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

 

Мурожаатда баён этилишича, фуқаро А.Норов ва яна 140 нафар хонадон эгалари бундан бир йил муқаддам Мирзо Улуғбек тумани “Ўқитувчилар” кўчасидан ҳар бири 400 м.кв ер майдонини уй-жой қуриш ҳуқуқи билан ўзлари яшаб турган квартираларини шаҳар захира фондига берилиши ҳисобига олишган. Ушбу ер майдонлари Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 19 июндаги “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисида”ги 772-сонли қарори асосида берилган.

 

2017 йилнинг охири ва 2019 йилнинг январь ойига қадар юқорида кўрсатилган фуқароларнинг баъзилари томонидан уйлар қурилиши бошланган. Бироқ даъвогарларнинг маълум қилишича, мазкур ер майдонларида қурилиш ишлари давом этаётган бир пайтда, яъни 2019 йилнинг февраль-март ойларида Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман ҳокимликларининг мансабдор шахслари томонидан оғзаки равишда (ҳеч қандай ҳужжат берилмасдан) ер участкаларида уй-жой қуриш ишлари вақтинча тўхталиши айтилган. Сабаб қилиб, ер майдонлари остидан сув сатҳи кўтарилаётганлигини иддао қилишган. Ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган талабгорлар эса сув чиқаётганлигини инкор этишмоқда.

 

Мурожаатчилар билан суҳбатимизда улар ҳозирда ижарама-ижара сарсон бўлиб юришганлигини маълум қилишди. Бу ҳолат уларни қийин аҳволга солиб қўяётганлигини, муаммонинг тезда ҳал этилишида ёрдам кўрсатишимизни сўрашди.

 

Чиндан ҳам кўплаб инсонларнинг тақдирига боғлиқ ушбу масала ўта жиддий. Биз бу борадаги амалий ишларни газетанинг кейинги сонлардаги мақолаларимизда батафсил ёритамиз.   

Меҳринисо

 

 

БОБОНАЗАРОВА,

 

 

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган "Адолатли қайнона" кўрик-танлови тобора кенг оммалашиб бормоқда...
01 янв 1970
Жойларда мавжуд муаммолар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини чуқур ўрганиш ва ҳал этишда партия депутатлари фаоллиги муҳим аҳамият касб этади....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди....
01 янв 1970
“Урганчтрансгаз” шўъба корхонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтди....