Ўзбекистон — Россия: парламентлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари

/
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Россия Федерацияси Давлат Думаси делегацияси ташриф буюриб, унда икки давлат парламентлараро муносабатларининг энг муҳим устувор йўналишлари ҳақида фикр алмашилди.
Умуман, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий ҳамкорлик сўнгги йилларда жадал ривожланиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, бундай ҳамкорлик муносабатларида парламентлараро келишувлар, ўзаро тажриба алмашинуви ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги учрашувда келгусида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ҳамкорлигида эътибор қаратилиши лозим бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилди. Хусусан, сўнгги вақтларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга эҳтиёж кучайиб бораётганидан келиб чиқиб, мазкур соҳадаги қонун ижодкорлигида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.
Яна бир муҳим масала бу — меҳнат миграцияси. Россияда ишлаётган ҳамюртларимизни ҳуқуқий ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, мамлакатнинг ҳудудий бирликларида ҳам меҳнаткашларни ҳимоя қиладиган марказларни ташкил этиш орқали уларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик кучайтирилиши илгари сурилди.
Шунингдек, муҳим йўналиш сифатида мамлакатимизда жорий йилда бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига ўтказиладиган сайловларда Россия Федерацияси вакиллари, хусусан, Давлат Думаси депутатларининг халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши таклиф қилинди.
Мазкур янги йўналиш ва таклифлар Россия томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Ўз навбатида, улар ҳам қонунчилик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ривожланишидан манфаатдор эканликлари, бу борада Марказий Осиёда стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган мамлакат — Ўзбекистон тажрибаси улар учун муҳимлиги қайд этилди.
Шуҳрат ЯКУБОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган бу галги Мурожаатномаси ҳам туман Кенгаши депутати, ҳам аёл, она сифатида мени жуда тўлқинла...
01 янв 1970
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, ёши улуғ фуқароларнинг, ёлғиз кексаларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор бериб келинмоқда....
01 янв 1970
Самарқанд шаҳрида БМТ шафеълигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Тўрақўрғон туманидаги “Шаҳанд” қишлоғида жойлашган 407-сайлов участкаси ҳам эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум бўлди....