Дори-дармонларнинг нархи ёзиб қўйилиши шарт

/
Ҳукуматимиз томонидан дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи (сотувчи) тадбиркорлик субъектларига катта имкониятлар яратилиб, имтиёзлар берилган. Аммо ушбу йўналишда иш олиб бораётган айрим тадбиркорлар мазкур имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига қонунчилик талабларини бузиб келишмоқда.
Хусусан, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари чакана савдоси билан шуғулланувчи аксарият дорихоналарда дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига нархномалар ёзиб қўйилмаяпти.
Ўз навбатида, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида сотувчи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган маҳсулотнинг баҳоси (нархи) кўрсатиб ёзиб қўйиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Қайсидир дори воситаларига талаб юқори бўлиб, таклиф камайганида “аптекачи”лар томонидан ўша дори воситалари нархи сунъий равишда кўтарилиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Партиямизнинг Сайловолди дастурида дори васиталари савдосига доир бу каби ҳолатлар ҳам назарда тутилиб, уларнинг баҳоси айнан шу дори идиши ёки қадоғига ёзиб қўйилиши назорат қилиниши ҳақида қайд этилиши зарур.
Жанона РАҲИМОВА,
Андижон туманидаги ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи директори,
Ўзбекистон "Адолат" СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Газетамизнинг ўтган сонида аҳолидан таҳририятимизга келиб тушаётган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларнинг айримларини таҳрирсиз эълон қилган эди...
01 янв 1970
Техника ва технология тараққий этган ҳозирги даврда шаҳримиз кўчаларини, автомагистраль йўлларни замонавий русумдаги транспорт воситаларисиз тасавв...
01 янв 1970
Абай 1845 йилнинг 10 август куни ҳозирги Қозоғистон республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига қарашли Чингизтоғ ёнбағридаги Қақабулоқ овулида, ў...
01 янв 1970
Кейинги пайтларда айрим интернет сайтлардаги бир қатор “шов-шув”ли чиқишларда юртимиз фарзандларига таълим-тарбия бераётган ўқитувчилар...