Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Гаров тушунчаси, гаров тўғрисидаги шартноманинг шакли ва уни рўйхатдан ўтказиш ҳақида маълумот берсангиз.
Д.Маликова, Чилонзор тумани
— Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор (гаровга қўювчи) гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига ҳақли бўлади, қонунда белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Қонун бўйича ҳақиқий бўлган ҳар қандай мажбуриятнинг: заём, банк кредити, ижара, олди-сотди, юкларни ташиш ва ҳуқуқнинг ҳар қандай субъектлари (жисмоний ва юридик шахслар, давлат) ўртасидаги бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши гаров билан таъминланиши мумкин. Мажбурият пул бирликларида (миллий валютада ёки чет эл валютасида) ифодаланган бўлиши лозим.
"Гаров тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.
Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт.
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ушбу модданинг қоидаларига риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Саволга Чилонзор тумани 5-сонли ДНИ нотариуси Лайло АЛЛАЯРОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ватан муқаддас макон. У ҳар биримизнинг қонимиз, юрагимиз, онгимиздан жой олган. Халқимизда Ватан остонадан бошланади, деган нақл бор. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига
01 янв 1970
Қонуний никоҳда бўлмаган шахсларнинг фарзандлари дунёга келганда оталик қандай тартибда белгиланади?...
01 янв 1970
Яқинда Тошкентнинг Амир Темир хиёбонига туташ Сайилгоҳ кўчасида ўтказилган “Китоб байрами”га бориб, бир ажойиб инсон билан танишиб қолд...