Истиқлол нуридан мунаввар диёр

/
Ватан муқаддас макон. У ҳар биримизнинг қонимиз, юрагимиз, онгимиздан жой олган. Халқимизда Ватан остонадан бошланади, деган нақл бор. Дарҳақиқат, ўзи туғилиб-ўсган, болалиги ўтган жойлар инсон қалбида Ватан туйғуси шаклланишида ёрдам беради. Ватан туйғуси юрагида жўш урган инсон борки, ўз хонадони, маҳалласи, қишлоғи билан фахрланиб яшайди.
Ватанпарвар инсон бошқача яшай олмайди. Ҳар бир инсон нафақат ота-онасининг, балки ўз Ватанининг ҳам фарзандидир. Ота-она фарзанди учун қўлидан келган ҳамма шароитни яратиб беради. Чунки ота-она фарзандининг бахтини истайди. Ватан ҳам худди ота-онадай фарзандларининг тинчлиги, хотиржамлиги, бахти, орзу-интилишлари учун тинмай ҳаракатда бўлади.
Биз, ёшлар ана шундай муқаддас Ватан — Ўзбекистоннинг келажагимиз, таянчимиз. Ватаннинг ишончини оқлаш, унинг истиқболини порлоқ қилиш ҳаётий бурчимиздир. Бунинг учун биздан ўқиш ва изланиш талаб қилинади.
Давлатимиз бизларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишимиз учун барча шароитни яратиб берган. Замонавий билимга эга, баркамол ва шижоатли ёшларга катта ишонч билдирилмоқда. Биз ёшлар бунга жавобан халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қилишимиз, Ўзбекистонимиз донғини дунёга таратишимиз керак.
Миллий ифтихор туйғуси бўлган одамгина ўз халқини севади, Ватанини қадрлайди. Ахир ҳур ва озод Ватан учун садоқат билан сидқидилдан хизмат қилиш нақадар фахрли.
Сени суйиб, бахт топдим, Ватан! Ҳар қарич тупроғинг кўзларимга тўтиё! Бор таъзим ва эҳтиромимиз сенга бўлсин. Бу таъзимимиз шукронамиз, бизга ато этган инъомларинг учун миннатдорчилигимиз ифодасидир. Нафақат жаннатмонанд боғу муаззам тоғларингни, обиҳаётга тўла ирмоқларингни, ҳар бир унган гиёҳларингни эъзозлаб қадрлаймиз, балки ҳар қарич еринг учун жон тикишга тайёрмиз.
Яратганнинг назари тушган бу она заминимизга офтоб ҳам ўзгача меҳр билан нур сочади. Балким ана шу нур халқимизнинг қалбидан ҳам жой олиб, уни шу қадар меҳрли, саховатли, бағрикенг бўлишга ундар?!
Ўзбек халқи ўз қудратига ишонади ва дунёни тараққиётга етаклаган буюк фарзандлари билан, улуғ ўтмиши билан фахрланади. Шунингдек, ўзининг камситилишига ҳам асло йўл қўймайди, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қила олади.
Бундан 25 йил аввал Ўзбекистон тупроғига экилган Озодлик уруғи дадил униб, бўй чўзиб, мева бера бошлади. Мустақил Ўзбекистон бугунги кунда тобора яшнамоқда. Бу фақатгина бошланиши, ҳали келажакда Ватанимиз ўз тараққиёти билан дунёни бундан-да ҳайратда қолдиради.
Мен сен билан фахрланаман, эй азиз Ватаним! Сен менинг кўзим қароғидасан! Шу биргина жумлада қанча маъно бор. Инсон кўзининг нурини, қорачиғини қандай асраса, Ватанини ҳам шундай асрамоғи зарур.
Гулноза МАРАТОВА,
Тошкент туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юртимиз қадим-қадимдан дунё маданиятининг, илм-фанининг марказларидан бири бўлиб келган....
01 янв 1970
Бугунги кунда биз, Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари фан-таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқдамиз....
01 янв 1970
Депутатнинг фаолияти сиёсий куч мавқеини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга....
01 янв 1970
Куни кеча Президентимиз томонидан мамлакатимиз аграр соҳасида янги ислоҳотларга асос бўладиган, мазкур тармоқда улкан бурилиш ясайдиган иккита ҳужж...