Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Маҳсулотларни пластик карточка орқали харид қилганимизда баъзан сотувчи томонидан нархлар сунъий равишда оширилишига гувоҳ бўламиз. Шундай ҳолатда қонунан қандай чора кўрилади?
М.Собирова,
Тошкент шаҳри

— Президентимизнинг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади ва уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима солинади.
Саволга Яшнобод тумани 4-сонли ДНИ нотариуси Лола БУРИБЕКОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарбдор туман кенгаши ташаббуси билан давра суҳбати ташкил этилди....
01 янв 1970
Озодлик энг буюк неъматдир. Ҳамма озод бўлиб яшашни хоҳлайди. Ҳатто буни биргина қуш мисолида ҳам кўришимиз мумкин....
01 янв 1970
Такрорий экин янада мўл ҳосил, икки карра кўп даромад демакдир.
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида...