Ҳуқуқий асослар ҳақида тушунчалар берилди

/
Республикамизда 4 декабрда бўлажак сайлов бугунги кунда фуқароларимизнинг диққат марказида турган ҳаётий ва долзарб масала саналади.
Мамлакатимиз ва ҳар бир юртдошимиз тақдири учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бу сиёсий жараёнда барча сайловчилар ўз ҳуқуқини билган ҳолда иштирок этиши сайловнинг юқори савияда ўтишини таъминлайди, албатта.
Бу йилги сайловда илк маротаба қатнашувчи ёшларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади. Шуни назарда тутиб, ёшлар ўртасида сайлов қонунчилигида белгиланган ҳуқуқий меъёрларни тарғиб этиш айни муддаодир. Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, уларнинг бу муҳим жараёнда фаол бўлиши, ўз сиёсий билимини мустаҳкамлаб бориши лозимлиги таъкидланди.
— Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда ёшларга сайлов кампанияси жараёнлари бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериш асносида уларни жамиятимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардан кенг хабардор қилишга интилдик, — дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ушбу коллеждаги бошланғич ташкилоти раҳбари Шарифулло Ҳикматов. — Бугунги ёш сайловчилар замон тараққиётига мос равишда дунёқараши кенг ва ижтимоий-сиёсий ҳаётга қизиқувчан, фаол ёшлардир. Тадбир давомида улар берган саволларда ҳам бу фаоллик ўз ифодасини топди.
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган мазкур тадбирда Президент сайловининг ҳуқуқий асослари, жойларда олиб борилаётган сайловолди тарғибот ишларининг моҳияти, кейинги йилларда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловларни ўтказиш тартиби ҳамда сайловчиларнинг ҳуқуқлари хусусида иштирокчилар кенг маълумотга эга бўлишди.
Валижон ТЎЙЧИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаётда ўйламай босилган қадам фақат ташвиш келтириши, оқибати ҳамиша аянчли якун топиши бор гап. Аммо буни ҳамма ҳам тушунавермас экан....
01 янв 1970
Айни кунда ишнинг кўзини биладиган тадбиркорларга давлатимиз томонидан катта имкониятлар яратилмоқда. ...
01 янв 1970
Инсон ўз ҳаёти, тақдирини ўзгартириб, уни мушкул аҳволга солаётган “далил”дан устун чиқиш учун нима қилиши керак? ...
01 янв 1970
Бу жараёнда ўз турар жойларини ижарага берувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишга жиддий эътибор қаратилди....