Жамоатчилик назорати муҳим

/
Андижон туманидаги “Саддатаги” маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан “Бола ҳуқуқлари ва жамоатчилик назорати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, болалар билан ишловчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда болаларнинг амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари, оилада фарзанд тарбияси, ота-она масъулияти хусусида сўз юритилди. Таълим тўғрисидаги ва боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашда жамоатчиликнинг роли масаласига алоҳида эътибор қаратилди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш билан фарзандларимизга бўлган эътибор янада ортганлиги кўрсатиб ўтилди.
Тадбирда таъкидланганидек, келажагимиз эгаларининг таълим олиши ва баркамол инсон сифатида тарбияланиши олдимизда турган долзарб вазифалардан биридир. Уларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоялашга барча бирдек масъул. Бу борада болаларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ.
— Бола ҳуқуқларига қаратилган қонунчилик мазмун-моҳиятини ота-оналарга етказиш бевосита уларнинг зиммасидаги масъулиятини ҳам оширади, — дейди “Саддатаги” МФЙ раиси Ботиржон Болтабоев. — Айни шу мақсадда ташкил этилган бугунги тадбир кўплаб саволларнинг ечимини топишга ҳам хизмат қилди. Энг асосийси, ҳар бир бола давлат ва қонун ҳимоясида эканлигини янада чуқурроқ тушундик.
Давра суҳбати якунида мавзуга доир тавсиялар ишлаб чиқилди ва фаоллар олдида турган келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, молиявий қўллаб-қувватлаш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва фаровон турмуш тарзини яратишнинг энг муҳим омилларидан б...
01 янв 1970
“Tashkent city”нинг қурилиш майдонига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди
01 янв 1970
Азалдан аён ҳақиқат бу: шогирдларнинг ютуғи — Устознинг ютуғидир.
01 янв 1970
(“I love Uzbekistan” ёки Ватанни инглизча севиш керакми?” мақоласи, “Adolat” газетаси, 2019 йил, 22 июнь 25-сон)...