Мукофот муборак, Устоз!

/
Устозлар шаънига қасида жоиз,
Бу олис мозийдан қолган ақида.
Бизга зўр қувончдир, хуш хабар боис
Сўйламак суюкли Устоз ҳақида.

Азалдан аён ҳақиқат бу: шогирдларнинг ютуғи — Устознинг ютуғидир. Айни пайтда Устоз муваффақияти, юксак миқёсда эътироф этилиши шогирдларнинг ҳам муваффақиятидир. Шу сабаб биз бугун икки карра шодмиз. Зеро, самимий ва куюнчак, билимдон ва талабчан, оқил ва донишманд, доим хушчақчақ ва некбин ҳамкасб устозимиз Аҳмаджон Мелибоев Истиқлолимизнинг 26 йиллиги арафасида давлатимизнинг юксак мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Аҳмаджон ака бутун ҳаётини журналистикага, матбуотга бағишлаган фидойи инсон. Мана, ўн йилга яқинлашиб қолди, Аҳмаджон ака биз “Адолат”чилар билан ёнма-ён меҳнат қилиб, ҳам жамоамизга ўрнак бўлмоқда, ҳам ўзининг катта маҳорати, тажрибаси, қомусий илмларини биз билан баҳам кўрмоқда. Табиийки, ёнимизда шундай Устоз турганидан сўнг биз ҳам у кишининг умидини оқлашга уриниб меҳнат қиламиз, доим ўзимизга нисбатан талабчанлигимизни оширамиз, ёзган битикларимизни эса “Шу мақолани Аҳмаджон ака ўқиб қолса нима дейдилар?” деган адабий ҳадик билан қайта-қайта кўздан кечирамиз, таҳрир қиламиз.
Шубҳасиз, Аҳмаджон Мелибоевдай юксак малакали, профессионал журналист билан бирга меҳнат қилиш — ҳар бир жамоанинг орзуси. Биз бугун шу сабабдан ҳам бошимиз кўкка етгудай қувонишга ҳақлимиз.
Доимо омон бўлинг, Устоз! Мукофот муборак!
“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси жамоаси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқимиз олис ўтмишдан бошлаб тарихнинг барча даврларида шаҳарсозлик маданиятида, гўзал иншоотлар, иморатлар қуриш борасида бунёдкор миллат сифатид...
01 янв 1970
— Биз, фахрийларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан ниҳоятда миннатдорман, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, тўқс...
01 янв 1970
Сайлов халқ ҳокимиятчилигининг муҳим белгиси, фуқароларни давлат ҳокимиятига даврийлик асосида ўз муносабатини билдиришнинг муҳим воситаси, сайловл...
01 янв 1970
Маълумки, икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари қадим тарихга эга.