Янги боғча қурилади

/
Бугунги кун олдимизга қўяётган янгидан-янги вазифалар ҳудудларда партия депутатлик гуруҳлари ишини, уларнинг фаоллигини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари жойларда сайловчилар билан учрашувлардан сўнг қайд этилган масалаларни чуқур ўрганиш, керакли хулосага келиш мақсадида маҳаллаларда, хизмат кўрсатиш муассасаларида тегишли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда мониторниг ўтказиб келмоқда. Масалани электорат фойдасига ижобий ҳал этишга, шу билан бир қаторда муаммога дахлдор идора-ташкилот раҳбарларининг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлашга ҳаракат қилинмоқда.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Содиқ Ҳақбердиев ўз ваколатларидан самарали фойдаланиб, сайловчилар ишончини қозониб келаётган сафдошларимиздан бири. Унинг саъй-ҳаракати туфайли Нарпай туманидаги 30-, 23-, 52-умумтаълим мактаблари биноларини таъмирлаш, ушбу масканларда компьютер, лаборатория хоналарини зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш, 23-, 52-умумтаълим мактабларига 100 дона парта ва стул етказиб берилиши мақсадида туман халқ таълими бўлими мудири ў.Ашуров, туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Тошботировга депутатлик сўрови киритилди. Натижада мазкур мактабларга етишмаётган ўқув дастгоҳлари, қўшимча компьютерлар ажратилиб, таъмирлаш ишларининг аниқ муддатларда бажарилиши назоратга олинди. С.Ҳақбердиев 28-, 37-, 58-мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиб, камчиликлар борлигини қайд этди. Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси мисолида кечиктирмай ҳал этиш зарур бўлган масалалар ва ўз таклифлари хусусида туман мактабгача таълим бўлими мудирига маълум қилди. Шунингдек, аҳоли мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Тошботировга “Дедан” МФЙга қарашли “Янги қишлоқ” қишлоғида 310 хонадонда 1600 нафар аҳоли истиқомат қилиши, ушбу ҳудудда болалар боғчаси барпо этиш зарурлиги ҳақида депутатлик сўрови юборди. Туман ҳокимлиги мутахассислари масалани атрофлича ўрганишгач, “Янги қишлоқ” қишлоғида мактабгача таълим муассасаси қуриш вазифаси ҳудудий дастурга киритилди.
Албатта, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда депутатлик сўровлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Номоз Очилов Оқдарё туманидаги “Ойтамғали” МФЙ ҳудудидаги “Чим” ва “Пилол” қишлоқлари аҳолисининг мурожаатидан келиб чиқиб, хонадонлар яқинидан катта кучланишдаги электр токи тармоғи ўтганлиги, симёғочлар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, бу эса электрдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига зид эканлиги хусусида туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғига депутатлик сўрови киритди. Айни пайтда мазкур муаммоларни ҳал этишга киришилди.
Партия депутатлик гуруҳи раҳбари Юлдуз Жуманазарова томонидан Тайлоқ туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Мавжуда Исмоиловани ногиронлик нафақасига чиқариш, Булунғур тумани “Қиёт” қишлоғида жойлашган қабристон йўлини таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларга киритилган депутатлик сўровлари ҳам ижобий натижа бериб, муаммолар ҳал этилди.
Сайловчилар қувончу ташвишларига шерик бўлиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш халқ вакиллари бўлган депутатларимизнинг фаолиятидаги асосий мезонга айланган. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Тозагул Холиқова томонидан Кимёгарлар шаҳарчаси “Маданият” маҳалласида яшовчи фуқаролар Субҳон Мўминов, Темур Раҳметовни зарур дори-дормонлар билан таъминлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш, 1992 йилда туғилган фуқаро Шаҳноза Содиқовани ногиронлик нафақасига чиқариш масалаларида масъул муассасалар раҳбарларига киритилган депутатлик сўровлари ҳам ўз натижасини кўрсатди. С.Мўминовга зарурий дори-дармонлар ҳомийлик асосида етказиб берилди. Ш.Содиқова тиббий текширувдан ўтказилиб, нафақага чиқиши учун масъул муассасага зарур ҳужжатлар тақдим этилди, Т.Раҳметов Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур муолажалар белгиланди ҳамда унга 1 миллион сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.
Партиямиз лойиҳалари доирасида депутатлик гуруҳи томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларининг жорий этилиши, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ясситовонлик ва сколиоз касалликларининг олдини олиш, ушбу касаллик ташхиси қўйилган болаларни даволаш ишларида самарали жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатишга эътибор қаратилди. Ўтказилган мониторинг натижалари таҳлил қилингач, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида муҳокама этилиб, қабул қилинган қарорлар ижрога йўналтирилди.
— Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга кўмак бериш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратмоқдамиз, — дейди депутатлик гуруҳи аъзоси Маҳмуд Бобоёров. — “Адолат қабулхоналари”га келган мурожаатларни ҳам жойида ҳал этишга, мурожаатлар мазмунига қараб, мутасадди ташкилот ва муассасалар билан биргаликда ҳал этишга, хусусан, фуқаролар кредит маблағлари олиши, бандликни таъминлаш, фуқаронинг соғлиғини тиклаш, коммунал соҳадаги камчиликларни эса шу тармоқ корхоналари томонидан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жойида ечим топилмаган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинмоқда.
Зеро, сайловчилар ишончини оқлашга аниқ ишлар орқали эришилади.
Лола САЙИДОВА,
Самарқанд вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу мақсадда мутасадди ташкилот ва муассасаларга тегишли масалалар юзасидан депутатлик сўровлари киритилиб, амалий натижаларга эришилмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши фаоллари “Кексалар доим ардоғимизда” лойиҳаси доирасида тумандаги меҳнат фахрий...
01 янв 1970
Таъкидлаш жоиз, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш марказида 60 га яқин партиядошларимиз фаолият юритмоқда.&n...
01 янв 1970
“Қишлоқ хўжалигида зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш олиб боришнинг ҳолати ва уни янада такомиллаштириш юзасидан вазифалар” муҳокам...