Таклиф ва мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

/
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган депутатларнинг масъулияти яна ҳам ортди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ҳам аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиб, фуқароларнинг турмуш шароитлари билан танишиш асносида уларни ўйлантираётган масалалар ечимини топишга ҳаракат қилмоқда.
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матяқубовнинг навбатдаги учрашуви Боғот туманидаги “Қалажиққалъа” маҳалласида бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида депутат фуқароларга, аввало, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун банклар томонидан имтиёзли кредитлар берилаётганлиги, ушбу кредитларни мақсадли йўналтириш, яъни хонадоннинг шарт-шароитига қараб паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиш, иссиқхоналар ташкил қилиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш имконияти ҳақида тушунчалар берди.
Шунингдек, учрашувда фуқаролар ўзларини ўйлантираётган муаммолар хусусида сўз юритишди. Жумладан, Ибодулла Саидмуратов маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг таъмирталаблиги йўловчилар учун ноқулайликлар келтириб чиқараётгани, Ҳамиджон Дурдиев қишлоқ кутубхонасини ташкил қилиш, маҳалладаги мактаб кутубхонаси китоб фондини бадиий адабиётлар билан бойитиш зарурлигини айтишди. Шунингдек, Фарҳод Жуматов, Жумагул Сапарова “Қалажиққалъа” маҳалласининг “Ўрикзор” ҳамда “Туркистон” кўчаларида электр ва алоқа кабеллари учун ўрнатилган симёғочларнинг айримлари авария ҳолатида эканлиги, уларни таъмирлаш юзасидан тегишли корхоналарга мурожаат қилишгани, аммо бирор натижа йўқлигини баён қилишди. Депутатнинг ушбу муаммолар ҳақида туман электр тармоқлари ҳамда туман алоқа корхонаси раҳбарларига оғзаки мурожаати эътиборга олиниб, белгиланган жойларда электр ва алоқа тармоқларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Шу маҳаллада яшовчи Мурод Саидов ва Комилжон Нурметов мавжуд электр трансформаторининг кучланиши пастлиги “Обод” ҳамда “Туркистон” кўчаларидаги хонадонларда маиший техникаларнинг тез-тез бузилишига сабаб бўлаётганини айтишди. Депутат туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари билан фикрлашгач, муаммо ҳал этиладиган бўлди.
Мулоқотлар давомида сайловчилар билдирган таклифларни ўрганиш мақсадида депутат 14-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасадаги таълим-тарбия жараёнлари ва мактабнинг моддий-техника базаси, кутубхонада хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишди. 548 нафар ўқувчи таълим олаётган мазкур мактаб 2009 йилда капитал таъмирланган бўлиб, ҳозирги кунда яна таъмирлаш ишларини олиб бориш зарурияти пайдо бўлганлиги, санитария-гигиеник қоидаларига тўла риоя этиш учун лозим даражада шарт-шароитлар яратиш, 1 та синфни компьютер жамланмаси билан таъминлаш зарурлиги аниқланди.
Муҳими, юқорида зикр этилган муаммолар ва фуқароларнинг мурожаатларида келтириб ўтилган масалаларни Б.Матяқубов мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этиш учун фаол иш олиб бормоқда. Ҳудуддаги сайловчиларнинг таъкидлашича, депутат бирорта мурожаатни эътибордан четда қолдирмаётгани уларни мамнун этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам аҳоли орасида бўлиб, жойларда аниқланган ижтимоий муаммоларга мутасадди ташки...
01 янв 1970
Чоршанба — электорат билан юзма-юз мулоқот
01 янв 1970
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Хоразм вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққи...
01 янв 1970
Маҳаллада яшовчи аксарият фуқаролар билан мулоқот чоғида аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш қониқарсиз ташкил этилганл...