Фуқаролар бандлиги таъминланмоқда

/
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам аҳоли орасида бўлиб, жойларда аниқланган ижтимоий муаммоларга мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топишга ҳаракат қилишмоқда.
Жумладан, депутатлик гуруҳи раҳбари Тошпўлат Матибоев томонидан жорий йилда мутасадди ташкилотларга қирқдан зиёд депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, уларнинг аксариятида ижтимоий муаммолар қайд этилган. Яқинда бандлик масаласида мурожаат қилган фуқаролар Флюрис Низамутдинова, Латифа Ҳамидова, Нигора Абдуллаева, Дилноза Марупова, Умида Очилдиновалар ишга жойлаштирилди. Улардан уч нафари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари республика Кенгашига карашли санаторий-профилакторийда, бир нафари мактабгача таълим муассасасида, бир нафари Миробод туман ҳокимлигида фаолият юритмоқда. Ҳозирда яна икки нафар фуқарони Тошкент шаҳар бандлик бошқармаси томонидан ўз мутахассислигига мос равишда ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Яккасарой туманида ўтказилган аҳоли билан очиқ мулоқот чоғида фуқаро Валерий Савченко фуқаролик паспортини олишда ҳамда нафақага чиқишда муаммоларга дуч келаётгани ҳақида депутат Тошпўлат Матибоевга баён этди.
Ўрганиш давомида Валерий Савченко аниқ бир манзил бўйича доимий пропискада турмаслиги ҳамда меҳнат дафтарчаси йўқолганлиги боис муаммо юзага келганлиги аниқланди. Ушбу масала юзасидан Т.Матибоев Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови киритди. Натижада фуқаро В.Савченкога фуқаролик паспорти топширилиб, туманнинг “Бошлиқ” мавзесида жойлашган хонадонга доимий рўйхатга қўйилди. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Яккасарой бўлими ҳам депутатлик сўровига тезда жавоб берди ва фуқаронинг ҳужжатлари жамланиб, унга ёшга доир нафақа пули тайинланди.
Партиямизнинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасидаги учрашувлари ҳам самара бермоқда. Шу мақсадда Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тадбирда фуқаро Ширин Мирзаҳмедова ишга жойлашишда кўмак сўради. Ушбу мурожаат асосида Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармасига депутатлик сўрови юборилгач, Ш.Мирзаҳмедова туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди. Ш.Мирзаҳмедова “KOICA” ўқув марказида ўқиш истаги борлигини билдирди. Мутахассислар томонидан бу ҳақда тушунча ва кўрсатмалар берилди.
Партия депутатлик гуруҳининг яна бир аъзоси Омонулла Ибрагимовга Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласида ўтказилган учрашувда фуқаролар “Дилхуш” кўчасида ички йўл носозлигидан эътироз билдиришди. Мазкур муаммо юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармасига юборилган депутатлик сўровига берилган жавоб хатида ушбу йўл 2019 йил III чоракда асфальтланиши қайд этилган. Албатта, бу вазифа ижроси партия депутатининг назоратидан четда қолмайди.
О.Ибрагимовнинг Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасига юборган навбатдаги депутатлик сўровида “Катта Дўмбиробод” маҳалласининг “Олтинкўл” кўчасида электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этишга эътибор қаратилди. Тез орада мутасаддилар иштирокида масала жойига чиқиб ўрганилиб, керакли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Чилонзор туманининг “Дўмбиробод” кўчасидаги “Мактаб интернати” бекати олдида пиёдалар ўтиш жойининг ётиқ йўл чизиқлари хиралашиб қолганлиги ноқулайлик пайдо қилаётган эди. Депутатлик гуруҳи томонидан йўлнинг мазкур қисмида ушбу чизиқларни янгилаш ва видеокамера ўрнатиш юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ЙХХБга депутатлик сўрови чиқарилди. Тез орада ушбу манзилда пиёдалар ўтиш жойидаги камчилик бартараф этилиб, йўл чизиқлари янгиланди ва камера ўрнатиш вазифаси иш режасига киритилди.
Шунингдек, депутат Фарҳод Абдуллаевдан Яшнобод тумани “Мумтоз” маҳалласида яшовчи фуқаро Соипжон Акбаров фуқаролик паспортини янгилаш масаласида амалий ёрдам сўради. Туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови чиқарилгач, Соипжон Акбаровнинг фуқаролик паспорти янгилаб берилди.
Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди, ҳар бирига ечим топиш зарур. Шу нуқтаи назардан ёндашиб ишлаш орқали фуқароларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади.
Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сиёсий партия сайловчилар манфаатини рўёбга чиқаришда, айниқса, ўз депутатларига кўпроқ таянади. Албатта, бу борада маҳаллий Кенгашлардаги партия д...
01 янв 1970
Ҳар бир хонадон оила мустаҳкамлигини таъминлашида, айниқса, катта ёшдагиларнинг алоҳида ўрни бор....
01 янв 1970
“Adolat” ижтимоий-сиёсий газетаси саҳифаларида сафдошларимизнинг Сайловолди дастурини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, жойларда...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўр...