Энг катта бойлик – ақл-заковат ва илм

/
Энг катта бойлик – ақл-заковат  ва илм
 
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир йўналиш бўйича айтаётган фикрлари, олдимизга қўяётган вазифа ва мақсадлари бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришга катта туртки бўлади.
 
Айниқса, 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилганини чин дилдан қўллаб-қувватлайман.
 
Тўғри-да, энг катта бойлик — бу ақл-заковат ва илм, энг катта қашшоқлик эса билимсизликдир. Олдимизга қўйган барча мақсадларимизга эришиш учун илмли, замонавий билимларни эгаллаган мутахассислар, янгича фикрлайдиган ёш авлод керак. Бундай авлодни бугун тарбия­лашимиз зарур.
 
Айни шу масалада Президентимиз кўпчиликка, бутун халқимизга манзур бўладиган гапни айтди. Яъни, бу йил олий ўқув юртларига қабул квоталарида давлат грантларининг икки баробар оширилиши, қизлар учун алоҳида давлат грантлари ажратилиши олий таълим тизимида жуда катта янгилик, халқимиз учун қулайлик.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглаб туриб, хаёлимдан шундай ўй ўтди: биз Мурожаатномани эшитиш учун вилоят ҳокимлиги мажлислар залига кирганимизда бошқа одам эдик, чиқишда бутунлай бошқа одамга айланамиз.
 
Илҳом ТЎХТАСИНОВ,
халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати,
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тарих — босиб ўтилган йўл. Уни орқага қайтариб ҳам, қайтадан яратиб ҳам бўлмайди....
01 янв 1970
Президентимизнинг жорий йил март ойида вилоятимизга ташрифи, халқ билан мулоқотлари навоийликларнинг кайфиятини янада кўтариб, ижтимоий-иқтисодий т...
01 янв 1970
Маълумки, икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари қадим тарихга эга. 
01 янв 1970
Мустақил мамлакатимиз эркин, демократик жамият қуриш йўлига ўтганидан бери орадан йигирма олти йил ўтди....