Cафимиз кенгаймоқда

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги лойиҳаси – “Партия патронажи” тобора  кенг қамровли аҳамият касб этиб бормоқда. Хусусан, яқинда партия вакиллари лойиҳа доирасида Гулистон давлат университети талабалари ётоқхонасига ташриф буюрди.
 
Маълумки, Гулистон давлат университети “Адолат” СДП вакиллари билан биргаликда тадбир ташкил этганда талабалар  “Партия патронажи” лойиҳасига ишонч билдиришганди. Натижада улар тарафидан келиб тушган мурожаатга кўра “Партия патронажи” талабалар масканига ташриф буюрди. Шу куни  физика-математика факультети 2-босқич талабалари Гулчеҳра Қўшмонова, Зарина ўафурова ва яна ўндан ортиқ талабалар партия аъзолигига қабул қилинди. Уларга тантанали равишда партия билетлари топширилди.
Ташриф сўнггида партия Сайловолди дастури ҳақида суҳбат уюштирилди.
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
 
“Партия патронажи” ўз сафига янги аъзоларни қўшишда давом этмоқда. Тушаётган мурожаатлар асосида белгиланган манзилларга  партиянинг туман кенгашлари вакиллари ўз вақтида етиб бормоқда. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан мулоқот ўрнатишмоқда. Дастурий ғояларимизни
батафсил тушунтиришга интилишмоқда.
 
Хусусан, партиянинг Термиз туман кенгаши вакиллари “Учқизил” МФЙ ат-Термизий кўчасидаги 6 та хонадонга чақирув асосида боришди. Кенгаш раиси Убайдулло Тоғайназаров хонадон соҳиблари билан дастурий мақсад-вазифаларимиз хусусида суҳбатлашди. Шундан сўнг мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи 18 нафар фуқаро партия сафига қабул қилинди.
 
— Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг одамлар ҳаётига ижобий таъсирини эътироф этиш зарур, деб биламан, — дейди “Учқизил” МФЙда яшовчи пенсионер Робия Абдуллаева. — Хусусан, улуғ ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кексаларни эъзозлаш борасида ислоҳотлар тубдан янгиланиб, биз кекса ёшдаги фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. Ижтимоий соҳадаги янгиланишлар пенсия тизимидаги ўзгаришлар, қабул қилинган қонунлар, қарор ва фармонлар, дастурларда ўз аксини топмоқда. Мен нафақадаман. Кўп йиллар давомида давлат муассасаларида фаолият юритдим. “Адолат” газетасида “Партия патронажи” ҳақида ўқиб қолдим. Партия вакилларини маҳалламизга чақиртирдик. Улар биз билан суҳбатлашди. Мен ва маҳалладошларим аъзо бўлиш баробарида партия Сайловолди дастури хусусида маълумотга ҳам эга бўлдик.
 
Партиянинг Термиз шаҳар кенгаши ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, “Партия патронажи” навбатдаги чақирув бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида бўлди. Учрашув чоғида мазкур ўқув даргоҳи ўқитувчи-педагоглари янги таҳрирдаги Сайлов­олди дастури юзасидан ўзларининг фикрларини билдиришди. Унда кўзда тутилаётган мақсад ва режалар долзарблиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.
Суҳбат якунида барча мурожаатчиларга “Партия патронажи”нинг туман кенгашлари томонидан аъзолик билетлари топширилди. 
 
Сурхондарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан очиқ мулоқотнинг самарали усул ва механизмлари жорий этилиб, бу борадаги долзарб вазифал...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши фаоллари “Кексалар доим ардоғимизда” лойиҳаси доирасида тумандаги меҳнат фахрий...
01 янв 1970
2018 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатимизда 16449 оилада ажрашишлар кузатилган бўлса, шуларнинг 11000 дан ортиғида камида бир нафар ёки ундан ...
01 янв 1970
Шайхонтоҳур тиббиёт коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтоҳур туман кенгаши ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилд...