Фахрийлар “адолатчи”лардан мамнун

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши фаоллари “Кексалар доим ардоғимизда” лойиҳаси доирасида тумандаги меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюрдилар. Бундан кўзланган мақсад уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш, ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда кекса авлоднинг ибратли ҳаёт йўли мисолида уларга сабоқ беришдир.
Партиядошларимиз ташаббуси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Уларнинг сафига жойлардаги бошланғич хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари ва тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди. Пиру бадавлат инсонлар билан кечган суҳбатларда мустақиллик йилларида халқимиз ҳаётида юз берган ўзгаришлар, истиқлол берган имкониятлар, Ўзбекистоннинг бугунги кунда дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, эртанги кунга бўлган ишонч ва тараққиёт одимлари ҳақида сўз юритилди. Асакада ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг дунё жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлаётгани, ўзбек автомобилсозлигининг истиқболи хусусида ҳам фикр-мулоҳаза билдирилди.
— Сафимизда тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади, — дейди Асака туман партия кенгаши раиси Меҳринисо Каримова. — Лойиҳамизда белгиланган асосий вазифалардан бири фахрийларни соғломлаштиришдан иборат эканлиги ҳам бежиз эмас. Маҳаллаларда кексаларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга уларни соғломлаштириш ишлари ҳам олиб борилди. Бу борада халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутати Абдимусо Султонов бошчилигидаги тиббиёт ходимлари бизга яқиндан кўмаклашди. Бу хайрли ишлардан отахон ва онахонлар хурсанд бўлишмоқда.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан очиқ мулоқотнинг самарали усул ва механизмлари жорий этилиб, бу борадаги долзарб вазифал...
01 янв 1970
Нукус шаҳрида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди....
01 янв 1970
Жорий йилда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтади. ...