Сиёсий-ҳуқуқий маданият юксалиши ёшлар фаоллигини оширади

/
Шайхонтоҳур тиббиёт коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтоҳур туман кенгаши ҳамкорлигида “Ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий манфаатлари доимий эътиборда” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ходимлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
— Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилди, — деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Одилжон Аманов. — Бу билан уларнинг салоҳияти, истеъдодини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос механизми шакллантирилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, соҳага оид йигирмадан ортиқ қонунлар ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу мақсадлар рўёби учун пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва “Таълим тўғрисида”ги қонунлар, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ёшларга замонавий стандартлар асосида таълим-тарбия бериш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда. Ҳар йили мамлакатимиз парламенти тасдиқлайдиган иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари эса, энг аввало, ёшлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг жамиятга фаол интеграциялашувида муҳим аҳамият касб этаяпти.
— Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати навқирон авлод онги ва қалбига ватанпарварлик, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда, — деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Ҳусниддин Маликов. — Янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатлари янада мустаҳкамланди. Бу борада давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар ва муассасалар вазифалари, ваколатлари, шунингдек, уларнинг бу соҳадаги жавобгарлиги аниқ белгилаб берилди.
Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишлар замирида юртимиз фарзандларини ҳар томонлама баркамол, жисмонан соғлом, ақлан етук, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак қилиб вояга етказишдек устувор мақсад мужассам. Бу — умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлиб, бу эзгу мақсад йўлида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Тадбирда сиёсий партияларнинг ёшларга оид сиёсатни амалга оширишдаги иштироки долзарб масала эканлигига эътибор қаратилди. Чунки жамиятда фуқароларнинг ўзаро мувозанатли, келишув асосида муносабатлари таркиб топиши, аҳолининг, шу жумладан, ёшларнинг давлат бошқарувидаги иштироки сиёсий партиялар фаолияти орқали амалга ошади. Хусусан, мазкур тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда ёшларнинг сиёсий онги, тафаккурини юксалтириш, ҳуқуқий билимлари ва сиёсий фаоллигини ошириш диққат марказида бўлди.
Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.
Феруз ЖЎРАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” республ...
01 янв 1970
“Ромитан” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир ёшларни соғлом эътиқод ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъс...
01 янв 1970
Аввал хабар қилганимиздек,  “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Наманган вилоятида иш тажрибани ўрганишга ва оммалаштиришга бағишланган республика ўқув-амалий семинари иш бошлади....