Йўллар ободлиги шаҳримизга кўрк бағишлайди

/
Жорий йилда ҳудудни комплекс ривожлантириш, маҳаллалар ободлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини рўёбга чиқариш борасида халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи бир қатор ишларни амалга оширди. Шу мақсадда маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш, мавжуд муаммо ва камчиликларга ечим топиш партия депутатларининг асосий вазифасига айланган.
Хусусан, депутатлар тумандаги “Нурмакон” маҳалла аҳли билан бўлган мулоқотда 48-уйнинг олдида 2017 йилда таъмирлаш ишлари олиб борилган пайтда оқава сув лотоги олиб ташланганлиги ва ҳалигача масъул ташкилот томонидан қайта ўрнатилмаганлиги аён бўлди. Лотокнинг йўқлиги туфайли ноқулайликлар юзага келганидан фуқаролар эътироз билдиришди. Депутат Н.Ишанходжаева ушбу масала бўйича туман “Тошиссиқсувқуввати” корхонасига депутатлик сўрови юборгач, мазкур ҳолат тез орада бартараф этилди.
Ушбу маҳалладаги 2-, 41-, 44-, 48-уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар сув қувурларининг носозлигидан шикоят қилишди. Туман сув хўжалиги бўлимига киритилган депутатлик сўрови натижасида мутахассислар иштирокида қувурларнинг ҳолати ўрганилди ва таъмирланди. Шунингдек, очиқ мулоқотлар чоғида фуқаролар 48-уйда электр таъминотида тез-тез узилишлар бўлаётганини баён этишди. Депутат аралашгач, туман электр тармоқлари корхонаси масъуллари томонидан муаммо бартараф этилди.
Аҳолининг таклиф ва мурожаатлари билан ишлаш жиддий масъулиятни талаб қилади. Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Фозил Раҳмонов ҳудуддаги “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар М.Расулова ва М.Қосимованинг мурожаатларидан келиб чиқиб, уларнинг беморлик ҳолатига доир тиббий хулосаларга мутахассислар эътиборини қаратди. Натижада депутат кўмаги билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаролар М.Расулова ва М.Қосимовага ногиронлик аравачалари топширилди ва уларга соғлиқларини тиклаш учун тегишли тиббиёт муассасасига йўлланма берилди.
Мазкур маҳалладаги 3-уй ертўласига ёғингарчилик кунларида сув кириб кетаётгани хонадонларда зах чиқишига сабаб бўлаётган эди. Ушбу ҳолат жойида ўрганилди ва Тошкент шаҳар “Сувоқава” корхонасига депутатлик сўрови киритилди ва мутахассислар бу муаммони бартараф этишди.
Маҳаллаларда олиб борилаётган мулоқотларда 12-мавзедаги 7-уйда истиқомат қилаётган фуқаро В.Садилов беморлиги, ёлғиз яшаши, хонадонида зараркунандаларга қарши чора кўришга қийналаётганини баён қилди. Депутатлик гуруҳининг ёрдами билан фуқаро В.Садилов 7-сон клиникага даволаниш учун жойлаштирилди. Унинг хонадонида туман ДСЭНМ ходимлари томонидан зараркунандаларга қарши тозалаш ишлари олиб борилди.
— Депутатлар одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаётгани уларнинг амалий ишларида ўз аксини топмоқда, — дейди “Янги ҳаёт” МФЙ раиси Нодир Зокиров. — Яқинда депутат Ф.Раҳмоновнинг саъй- ҳаракатлари билан “Кулолқўрғон 1-тор”, “Кулолқўрғон”, “Кулолқўрғон 2-тор” кўчаларига тунги ёритқичлар ўрнатилди. Ҳар бир кўча ва манзиллар чароғон бўлиши шаҳримизга кўрк бағишлайди.
Депутатларнинг кўмаги билан мутасадди корхона томонидан ҳозирда “Кулқўрғон” кўчасининг 2,5 километрлик қисмида асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. Маҳалла аҳли ички йўллар обод этилаётганидан мамнун.
Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида республикамиз ҳудудларида ўтказиб келинаётга...
01 янв 1970
Чироқчи туманидаги “Умакай” қишлоғида ўн тўрт ярим мингдан зиёд аҳоли яшайди. Албатта, катта ҳудуддаги ҳар бир қишлоқнинг ўзига яраша қ...
01 янв 1970
Маълумки, маҳаллий Кенгаш депутатининг фаолияти серқирра бўлиб, қатор йўналишларни ўз ичига олади....
01 янв 1970
Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ ва маҳаллаларда яшаётган аҳолини ташвишга солаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқ билан доими...